https://sputniknews.uz/20230216/oav-putin-ozining-birgina-harakati-bilan-aqsh-ustidan-kuldi-32301827.html
ОАВ: Путин ўзининг биргина ҳаракати билан АҚШ устидан кулди
ОАВ: Путин ўзининг биргина ҳаракати билан АҚШ устидан кулди
Sputnik Ўзбекистон
The Sun: Беринг денгизи устидан иккита Ту-95МС парвози Россиянинг Ғарбга даҳшатли хабари бўлди. 16.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-16T17:12+0500
2023-02-16T17:12+0500
2023-02-16T17:12+0500
дунёда
владимир путин
самолёт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/04/24357791_0:55:3143:1823_1920x0_80_0_0_aaedeaf8bff010854eba5b1ea6a22006.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Иккита Ту-95М стратегик ракета ташувчисининг Беринг денгизининг нейтрал сувлари устидан парвози Украинага қурол-яроғ юборилиши туфайли Ғарб учун даҳшатли сигнал бўлди. Бу ҳақда шарҳловчи Уилл Стюарт The Sun нашрида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Россия, Украина можароси бошланишидан олдин ҳам, давлатлар чегаралари яқинида ҳаво патрулларини кучайтирди. Шундай қилиб, сўнгги йилларда парвозлар сони олти баробар ошди, дея хулоса қилди нашр.Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги иккита Ту-95МС стратегик ракета ташувчиси Беринг денгизининг нейтрал сувлари устида режалаштирилган етти соатлик парвозни амалга оширгани ҳақида хабар берган эди.Қайд этилишича, ракета ташувчилар Шарқий ҳарбий округ Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмасининг Су-30 қирувчи самолётлари томонидан кузатилган.Мудофаа вазирлиги узоқ масофали авиация учувчилари мунтазам равишда Арктика, Шимолий Атлантика, Қора ва Болтиқ денгизлари ва Тинч океанининг нейтрал сувлари устидан учиб ўтишини эслатди. Барча маневрлар ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/04/24357791_109:0:2840:2048_1920x0_80_0_0_a114edd3879685417d474309266fd3a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, владимир путин, самолёт
дунёда, владимир путин, самолёт
ОАВ: Путин ўзининг биргина ҳаракати билан АҚШ устидан кулди
The Sun: Беринг денгизи устидан иккита Ту-95МС парвози Россиянинг Ғарбга даҳшатли хабари бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Иккита Ту-95М стратегик ракета ташувчисининг Беринг денгизининг нейтрал сувлари устидан парвози Украинага қурол-яроғ юборилиши туфайли Ғарб учун даҳшатли сигнал бўлди. Бу ҳақда шарҳловчи Уилл Стюарт The Sun нашрида маълум қилди, дея хабар берди
РИА Новости. "Россиянинг “Медведь” ядровий бомбардимончи самолётлари Аляска яқинида парвоз қилмоқда, Путин эса яна бир НУЖ уриб туширилгандан кейин АҚШни масхара қилмоқда”, — дейилади мақолада.
Россия, Украина можароси бошланишидан олдин ҳам, давлатлар чегаралари яқинида ҳаво патрулларини кучайтирди. Шундай қилиб, сўнгги йилларда парвозлар сони олти баробар ошди, дея хулоса қилди нашр.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги иккита Ту-95МС стратегик ракета ташувчиси Беринг денгизининг нейтрал сувлари устида режалаштирилган етти соатлик парвозни амалга оширгани ҳақида хабар берган эди.
Қайд этилишича, ракета ташувчилар Шарқий ҳарбий округ Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмасининг Су-30 қирувчи самолётлари томонидан кузатилган.
Мудофаа вазирлиги узоқ масофали авиация учувчилари мунтазам равишда Арктика, Шимолий Атлантика, Қора ва Болтиқ денгизлари ва Тинч океанининг нейтрал сувлари устидан учиб ўтишини эслатди. Барча маневрлар ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.