https://sputniknews.uz/20230216/mirziyoev-yoshlar-bandligini-taminlash-masalasi-boyicha-yigilish-otkazdi-32295137.html
Ёшлар давлат идораларига бириктирилади
Ёшлар давлат идораларига бириктирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ёшларни эътибор ва ғамхўрлик билан тўла қамраб олиш мақсадида улар “маҳалладан вазирликкача” тизими орқали давлат идораларига бириктирилиши белгиланди.
2023-02-16T07:15+0500
2023-02-16T07:15+0500
2023-02-16T19:21+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ёшлар
ўзбекистон
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0f/32288127_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f36f62dd949e5af3042e70b30a8b7cf2.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Ўтган йили 9 минг 406 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш имконияти яратилди. Натижада ёшлар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 30 кундан 5 кунга қисқарди. Айни пайтда етакчиларнинг тавсияси асосида йигит-қизларга 25 та ёрдам турлари кўрсатилмоқда.Ёш авлоднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида 14-30 ёшдаги 9 миллион нафар ёшларнинг баланси шакллантирилди. Бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорини юзага чиқариш мақсадида 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказиб келинмоқда.Давлат раҳбари битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди.Шунингдек, ёшларга ажратилаётган маблағларнинг шаклланиши ва молиялаштириш жараёнларини рақамлаштириб, мақсадли йўналтириш вазифаси қўйилди. Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес кўникмаларини ривожлантириш бўйича кўрсатма берилди.Ёшларни ёт ғоялар хуружидан ишончли ҳимоя қилиш учун муқобил ахборот ресурслари яратиб, бойитиб бориш муҳимлиги айтилди.Йиғилишда мутасаддилар жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот берди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0f/32288127_108:0:1243:851_1920x0_80_0_0_3342c71fe802d0e6a7326d923d32ea3f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев ёшлар бандлик йиғилиш
мирзиёев ёшлар бандлик йиғилиш
Ёшлар давлат идораларига бириктирилади
07:15 16.02.2023 (янгиланди: 19:21 16.02.2023) Ёшларни эътибор ва ғамхўрлик билан тўла қамраб олиш мақсадида улар “маҳалладан вазирликкача” тизими орқали давлат идораларига бириктирилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Ўтган йили 9 минг 406 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш имконияти яратилди. Натижада ёшлар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 30 кундан 5 кунга қисқарди. Айни пайтда етакчиларнинг тавсияси асосида йигит-қизларга 25 та ёрдам турлари кўрсатилмоқда.
Ёш авлоднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида 14-30 ёшдаги 9 миллион нафар ёшларнинг баланси шакллантирилди. Бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорини юзага чиқариш мақсадида 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказиб келинмоқда.
Йиғилишда бу борадаги ишларни давом эттириб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди.
Ёшларни эътибор ва ғамхўрлик билан тўла қамраб олиш мақсадида улар “маҳалладан вазирликкача” тизими орқали давлат идораларига бириктирилиши белгиланди.
Шунингдек, ёшларга ажратилаётган маблағларнинг шаклланиши ва молиялаштириш жараёнларини рақамлаштириб, мақсадли йўналтириш вазифаси қўйилди. Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес кўникмаларини ривожлантириш бўйича кўрсатма берилди.
Ёшларни ёт ғоялар хуружидан ишончли ҳимоя қилиш учун муқобил ахборот ресурслари яратиб, бойитиб бориш муҳимлиги айтилди.
Йиғилишда мутасаддилар жорий йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот берди.