Лавров Россия ташқи сиёсатининг янги концепцияси тафсилотларини ошкор қилди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров во время встречи с министром иностранных дел Египта Самехом Шукри в Москве.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров во время встречи с министром иностранных дел Египта Самехом Шукри в Москве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2023
Oбуна бўлиш
“Англо-сакслар ва уларга сўзсиз бўйсунган бошқа жамоавий Ғарб давлатлари” ҳар қандай ҳолатда ҳам дунё ишларида ўз диктатларини ўрнатмоқчи, дейди Лавров.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия ташқи сиёсатининг янгиланган концепциясида Ғарбнинг халқаро ҳаёт доирасини белгилаш монополиясини тўхтатиш зарурлиги ҳақида гап боради. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Бундан буён доира унинг (Ғарб. – таҳр.) худбин манфаатларидан келиб чиқиб эмас, балки барча давлатларнинг суверен тенглиги принципини мустаҳкамлаб қўйган БМТ Низоми талаб қилганидек, манфаатлар мувозанатининг адолатли универсал асосида белгиланиши керак”, - деди Лавров.
Лавровга кўра, ҳозир Россияга аралашишга, уни ўнлаб йиллар орқага ташлашга ёки ҳатто деколонизация ва “Россиянинг қулашига тайёргарлик кўриш” шиорлари остида мамлакат ривожини бузишга ҳаракат қилишмоқда.
“Шу билан бирга, “англо-сакслар ва уларга сўзсиз бўйсунган бошқа жамоавий Ғарб давлатлари” ҳар қандай ҳолатда ҳам дунё ишларида ўз диктатларини ўрнатмоқчи”, - дея таъкидлади ТИВ раҳбари.
Қайд этилишича, уларнинг мақсади дунёда ўзларининг ҳукмронлиги учун бутун инсониятнинг ривожланиши учун шароитларни назорат қилишни давом эттиришдир.
“Бунинг учун мустақил миллий йўналтирилган сиёсат олиб бораётганларни жазолаш учун “таҳдидлар, шантажлар ва ҳатто очиқ ўғирлик”нинг ноқонуний усуллари қўлланилади”, - деб хулоса қилди Россия дипломатияси раҳбари.
Ўтган ҳафта ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Россия ташқи сиёсатининг янгиланган концепцияси яқин келажакда эълон қилинишини маълум қилди.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг аниқлик киритишича, президент тез орада ушбу ҳужжатни тасдиқлайди.
Янгиликлар лентаси
0