Хитой устидан учган номаълум учар объектлар нима эканлиги тахмин қилинди

© Цзиму СиньвэньВ небе над Китаем заметили НЛО
В небе над Китаем заметили НЛО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассис Иванов: Хитой осмонидаги НУЖларга ўхшаш объектлар диодли шарлар бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Хитой устида аниқланган номаълум учар жисмлар занжир билан учирилган фотодиодли байрам шарлари бўлиши мумкин. Бу ҳақда Кубан давлат университети Астрофизика оптик расадхонаси раҳбари Александр Иванов РИА Новостига маълум қилди.
“Ёзда расадхонадаги таътилда буни кузатиш имконига эга бўлдим, улар (объектлар – таҳр.) ҳам занжир бўлиб юришган. Биз уларни сунъий йўлдош деб ўйладик. Аммо улар техника ёрдамида ишора қилганда, ёруғлик чиқарадиган ярим ўтказгичли фотодиодли шарларнинг янги турлари эканлигини кўрдик. Бундай ҳолда, бу оддий шарлар бўлиши мумкин”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Ивановнинг таъкидлашича, кучли илиқ ҳаво оқими шарларни ердан анча баланд - 500-800 метргача кўтариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча Хитойнинг шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Россия билан чегарадош Цицикар шаҳри аҳолиси осмонда қандайдир тез учувчи жисмлар "дастаси"ни пайқаб қолганликлари маълум бўлган эди. Айтилишича, олдинги қаторда учаётган жисмлар бирин-кетин ёна бошлаган, бу вақтда охирги қатордагилар эса бирин-кетин ўчган.
Янгиликлар лентаси
0