Вазирлар маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / © Sputnik / Алексей ДаничевМужчины с портфелем в руке. Архивное фото
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон Фармони билан Вазирлар маҳкамасининг янги ижро этувчи тузилмаси тасдиқланган эди.
Президент фармонига асосан, Джурабаев Абдурашид Абдувохидович Ўзбекистон республикаси Бош вазири котибияти раҳбари этиб тайинланди. Шу муносабат билан Абдурашид Джурабаев Ўзбекистон республикаси президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Вазирлар маҳкамасининг қарори билан:
Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди;
Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди;
Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди;
Мансурбек Базорбоевич Жуманиязов Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари А.Ж.Раматовнинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди;
Иззат Рахматуллаевич Тангриев Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари Д.А.Кучкаровнинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди;
Джамшид Абдусаламович Абдусаламов Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди;
Нодир Мухторович Дусматов Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари З.Б.Махкамованинг котибияти мудири этиб тайинланди. Шу муносабат билан Вазирлар маҳкамаси Оила ва хотин қизлар масалалари котибияти мудири лавозимидан озод қилинди;
Дилшод Ибрагимович Холмуродов Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири лавозимидан озод этилди.
Янгиликлар лентаси
0