https://sputniknews.uz/20230215/ukrainadagi-vaziyat-muhim-burilish-nuqtasiga-etdi--britaniyalik-siyosatchi-32268220.html
Украинадаги вазият муҳим бурилиш нуқтасига етди – британиялик сиёсатчи
Украинадаги вазият муҳим бурилиш нуқтасига етди – британиялик сиёсатчи
Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатчининг фикрича, фақат музокараларгина Украинани мағлубиятдан қутқариши мумкин. 15.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-15T12:15+0500
2023-02-15T12:15+0500
2023-04-05T18:43+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32027327_0:95:3307:1955_1920x0_80_0_0_2439b15979f8cbd6445399a79a88adba.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Киев расмийлари Москва билан музокараларни бошлаши керак, акс ҳолда россиялик ҳарбийлар Украина қуролли кучларини тор-мор қилади. Бу ҳақда британиялик сиёсатчи Жорж Галловей таъкидлади.Унинг фикрича, фақат музокараларгина Украинани мағлубиятдан қутқариши мумкин. У можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишдаги асосий тўсиқни НАТОнинг Украина ҳудудига “кириши” деб атади.Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган. Украина президенти Владимир Зеленский “ҳеч қандай Минск-3 бўлмайди” деб таъкидлаган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай сўзлар Киевнинг музокаралар олиб боришни истамаслиги ҳақидаги позициясини “мутлақо тасдиқлайди”, деган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/06/32027327_287:0:3018:2048_1920x0_80_0_0_89eff2f0fbc1defdf55fd1b6b4547b2b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, нато, россия
Украинадаги вазият муҳим бурилиш нуқтасига етди – британиялик сиёсатчи
12:15 15.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Сиёсатчининг фикрича, фақат музокараларгина Украинани мағлубиятдан қутқариши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Киев расмийлари Москва билан музокараларни бошлаши керак, акс ҳолда россиялик ҳарбийлар Украина қуролли кучларини тор-мор қилади. Бу ҳақда британиялик сиёсатчи Жорж Галловей
таъкидлади. “Менимча, Украинадаги ҳарбий-сиёсий вазият муҳим бурилиш нуқтасига етди. Афтидан, баъзи бўлинмалар узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, орқага чекинмоқда. Қолганлари ҳам, ишонаманки, уларга эргашади. Агар йўқ бўлса, Россия қуролли кучлари уларни саноқли кунларда, ҳатто ҳафтага бормай тор-мор этади”, -деди сиёсатчи.
Унинг фикрича, фақат музокараларгина Украинани мағлубиятдан қутқариши мумкин. У можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишдаги асосий тўсиқни НАТОнинг Украина ҳудудига “кириши” деб атади.
“НАТО ҳеч қачон Украинада бўлмайди, унинг қуроллари ҳам, шахсий таркиби ҳам, геостратегик нуқтаи назари ҳам. Украина ҳақиқий бетараф давлатга айланиши керак”, - дейди у.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган. Украина президенти Владимир Зеленский “ҳеч қандай Минск-3 бўлмайди” деб таъкидлаган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай сўзлар Киевнинг музокаралар олиб боришни истамаслиги ҳақидаги позициясини “мутлақо тасдиқлайди”, деган.