https://sputniknews.uz/20230215/rossiya-turkiyaga-80-tonna-gumanitar-yordam-yubordi-32286837.html
Россия Туркияга 80 тонна гуманитар ёрдам юборди
Россия Туркияга 80 тонна гуманитар ёрдам юборди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Туркияга 350 нафар қутқарувчи ва шифокорлар, 500 та чодир, 9 минг ухлаш анжомлари, 9 минг каравот ва 1 миллион долларга яқин маблағ жўнатган. 15.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-15T19:24+0500
2023-02-15T19:24+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
туркия
зилзила
владимир путин
режеп таййип эрдоған
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32100563_213:0:2158:1094_1920x0_80_0_0_38600e7be7d531abcbb46a399c873c74.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиядан Туркиядаги фалокат зоналарига 80 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди ва бир миллион доллардан ортиқ маблағ ўтказилди. Бу ҳақда Туркиянинг Москвадаги элчиси Меҳмет Самсар маълум қилди.Турк дипломатининг эслатишича, фалокатнинг биринчи кунидаёқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган.Самсар шу куни Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги орқали Искендерун портида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун Туркияга самолёт юборилганини қайд этди.Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар Туркиядаги фалокат зонасида Россия Федерациясидан 350 га яқин мутахассис, жумладан, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва мудофаа вазирлигининг қидирув-қутқарув гуруҳлари ва шифокорлари бўлган.Унинг қайд этишича, Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги ҳам Туркиянинг жабрланган ҳудудларига ёрдам юборган.Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш вилоятида 6 февраль куни 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 35 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 105 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/08/32100563_456:0:1915:1094_1920x0_80_0_0_f6724cda1c75ba01a65ab54d2cb98e17.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, зилзила, владимир путин, режеп таййип эрдоған, россия
дунёда, туркия, зилзила, владимир путин, режеп таййип эрдоған, россия
Россия Туркияга 80 тонна гуманитар ёрдам юборди
19:24 15.02.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Россия Туркияга 350 нафар қутқарувчи ва шифокорлар, 500 та чодир, 9 минг ухлаш анжомлари, 9 минг каравот ва 1 миллион долларга яқин маблағ жўнатган.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиядан Туркиядаги фалокат зоналарига 80 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди ва бир миллион доллардан ортиқ маблағ ўтказилди. Бу ҳақда Туркиянинг Москвадаги элчиси Меҳмет Самсар
маълум қилди. “Ҳозирги кунга қадар Туркиядаги фалокат зонаси эҳтиёжлари учун Россиядан 80 тонна гуманитар ёрдам жўнатилди ва 1 миллион доллардан кўпроқ маблағ ўтказилди”, - деган Самсар.
Турк дипломатининг эслатишича, фалокатнинг биринчи кунидаёқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган.
“Путин Туркия раҳбарига қўнғироқ қилиб, ҳамдардлик билдирди, шунингдек, зарур ёрдам юборилишини маълум қилди. Ушбу ташаббуслар доирасида Россия идоралари зудлик билан чоралар кўрди ва биринчи куниёқ 150 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳини учта самолёт билан юборди”, - деди дипломат.
Самсар шу куни Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги орқали Искендерун портида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун Туркияга самолёт юборилганини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунга қадар Туркиядаги фалокат зонасида Россия Федерациясидан 350 га яқин мутахассис, жумладан, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва мудофаа вазирлигининг қидирув-қутқарув гуруҳлари ва шифокорлари бўлган.
Унинг қайд этишича, Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги ҳам Туркиянинг жабрланган ҳудудларига ёрдам юборган.
“Икки кун олдин Россия идораси иккита самолётда 500 та чодир, 9 минг ухлашга мўлжалланган буюм ва 9 минг каравот жўнатди. Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам ёрдам кўрсатди, жумладан, юздан ортиқ қишки чодирлар жўнатди”, - деди Самсар.
Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш вилоятида 6 февраль куни 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 35 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 105 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.