НАТО Европани урушга жўнатишга тайёрламоқда

© Sputnik / Алексей ВитвицкийТрибуна в зале для пресс-конференций штаб-квартиры НАТО.
Трибуна в зале для пресс-конференций штаб-квартиры НАТО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Украина армиясида шахсий таркиб заҳираси тугаб борган сари Америка уни ўрнини тўлдиришни ўйламоқда. Номзодлар - НАТО мамалкатлари ва биринчи навбатда Шарқий Европа давлатлари. Ғарбий Европа эса ҳозирча бу урушнинг харажатини қоплайди.
ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Bloomberg агентлигининг ўз манбаларига танияб хабар беришича, шу кунларда НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари сирли ҳужжатни имзолайди.

Унда ташкилот низомининг бешинчи моддаси доирасида юқори интенсив можарода бир вақтнинг ўзида иштирок этиш шароитида альянс ҳаракатлари, ва энг қизиғи, ушбу банд остига тушмайдиган воқеаларни белгилайди.
НАТО Низомининг 5-моддаси жамоавий мудофаа тўғрисидаги жуда машҳур банд бўлиб, унга кўра, альянс аъзоларидан бирига тажовуз бутун ташкилотга ҳужум сифатида қаралади ва бу агрессияга биргаликда жавоб беришга олиб келади.

Аслида, ушбу модда бемаъни эканини ва керак бўлганда НАТО ҳар доим ҳар қандай можарога аралашишдан воз кечиш имкониятига эга экани - узоқ вақтдан бери ва кўпчилик томонидан айтилган. Аммо Bloomberg инсайдерининг таъкидлашича, Брюссель воқеаларнинг айнан шундай ривожланишини олдини олишга ҳаракат қилмоқчи. Бу альянснинг баъзи аъзолари НАТО бешинчи моддадан фойдаланмайдиган баъзи ҳарбий ҳаракатларда қатнашган пайтни назарда тутади.

Ушбу ҳатти-ҳаракатлар сабаббини узоқ қидиришга хожат йўқ, у ошкора турибди – Украина. Қанча узоқроқ бўлса, шу қадар равшан бўлиб бормоқдаки, Ғарб у ерда тузоққа тушиб қолган: у Россия устидан ғалаба қозониш учун ҳаммасини тикди, аммо бу асло ўхшамаяпти. Сўнгги ҳафталарда энг нуфузли ахборот манбалари ҳам УҚКнинг мағлубиятга маҳкумлиги ва ҳеч қандай ғарб қуроллари қутқара олмаслиги ҳақида очиқ ва ошкора бонг урмоқда.
АҚШ ва Европанинг Украина қўли билан Россияни мағлуб этишга пул тиккани чиппакка чиқди, демак кун тартибида энди қилмоқ керак деган савол кўндаланг турибди.
Агар воқеалар бир неча йиллар аввал содир бўлганда, Ғарб ҳарбий ва сиёсий гуруҳларни қайта йиғиш учун танаффус олган ва қанчадир вақт ўтиб уриниб кўрган бўлар эди. Мамлакатимизга қилинган ҳар бир қаттиқ, аммо самарасиз ҳужумдан сўнг, нисбатан хотиржамлик даври кузатилганида, ҳатто мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга уринишлар бўлганида ҳам айнан мана шу тактикани биз бир неча йиллардан бери кузатяпмиз.
Муаммо шундаки, бу сафар Ғарбнинг вақти йўқ: ўзи етакчи ва асосий фойда олувчи бўлган жаҳон глобал тизими янада тезроқ парчаланмоқда. Тўхтаб қолишга ҳам, орқага чекинишга ҳам қурби етмайди. Ягона йўл - бошлаганни давом этиш. Ва Украинанинг сафарбарлик захирасининг камайиб бораётгани нуқтаи назаридан, янги чалғитувчи қўшинлар излаш керак ва унинг манбаи аниқ - НАТО мамлакатлари.
Аммо бу ерда Шимолий Атлантика иттифоқидаги муносабатларнинг ички нозик томонлари юзага чиқади. Ташкилот раҳбари ва ҳақиқий эгаси АҚШ. Улар тўғридан-тўғри манфаатларга эга вау ларни энди яширишмайди - Европани Россия билан уруш ўчоғига ташлаш (бу туфайли жиддий иқтисодий фойда олди), лекин айни пайтда Москва билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга йўл қўймаслик керак, чунки бу сабабли глобал ядровий фалокат содир бўлиши муқаррар.

Bloomberg эълон қилган НАТО режалари айнан шу муаммони ҳал қилишга қаратилган. Бир томондан, ташкилотга аъзо давлатлар иштирокида ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган тақдирда, бешинчи моддани эътиборсиз қолдириш бўйича процедуралар фаол тайёрланмоқда. Бошқа томондан, худди шу махфий ҳужжат, ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, кўп жиҳатдан “мудофаа харажатлари мақсадларига эришиш”, яъни кўп йиллар давомида ҳарбий эҳтиёжлар учун ЯИМнинг икки фоизни ажратишга ўжарлик қилган энг бой аъзоларини "қулоқ қилишга" бағишланган.

Қурбонлик учун биринчи навбатда поляклар ва бошқа шарқий европаликлар тургани аниқ. Аммо АҚШнинг Ғарбий Европа учун ҳам узоқни кўзлаган режалари борлигига шубҳа йўқ. Ва Вашингтоннинг маҳаллий элитани ўзига бўйсундириш ва бу мамлакатларни очиқдан-очиқ ўз жонига қасд қилиш йўлига йўналтиришдаги муваффақиятини ҳисобга олсак, америкаликларнинг Эски дунёни Шарқий фронтдаги гўшт майдалагичга юбориш режалари тарихда яна бир бор амалга ошиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0