Маск итни Twitter бош директори лавозимига “тайинлади”

© Foto : Elon MuskФотография собаки Илона Маска на посту "гендиректора" Twitter
Фотография собаки Илона Маска на посту гендиректора Twitter - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Маск бу лавозим учун “етарлича аҳмоқ одамни” топгач, компания бош директори лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Америкалик тадбиркор ва Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск компаниянинг янги бош директорини “тайинлади” ва бу “тайинлов”ни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида итнинг суратлари билан тасвирлаб берди.
“Twitter’нинг янги бош директори шунчаки ажойиб... Анави бошқа йигитдан анча яхши! У рақамларни яхши тушунади!”- деб ёзган Twitter эгаси ўз постига итнинг курсида ўтирган суратини илова қилиб.
Суратда сиба-ину зотига мансуб Флоки исмли ит тасвирланган.
Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Маск бу лавозим учун “етарлича аҳмоқ одамни” топгач, компания бош директори лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.
Америка компанияси Twitter Inc. 2006 йилда ташкил этилган. Компаниянинг асосий маҳсулоти - бу қисқа хабарлар алмашиш учун ижтимоий тармоқ. Бош қароргоҳи Калифорнияштатининг Сан-Франциско шаҳрида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0