Киев осмонида номаълум учар жисм кўринди

© AP Photo / Felipe DanaНочной Киев. Архивное фото.
Ночной Киев. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги вакили Юрий Игнат ҳам мамлакат ҳудудида ҳаво шарлари пайдо бўлганини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Киев осмонида шар шаклидаги номаълум учувчи жисм кузатилди. Бу ҳақда Украина нашрига таяниб РИА Новости ёзмоқда.
“Киев жамоатчилиги пойтахт осмонида шар шаклидаги номаълум учувчи жисм кузатилгани ҳақида ёзишмоқда”, - дейилади хабарда.
14 февраль куни тушдан кейин Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги вакили Юрий Игнат ҳам мамлакат ҳудудида ҳаво шарлари пайдо бўлганини маълум қилди. 12 февраль куни Днепропетровск вилояти осмонида шунга ўхшаш учувчи жисмлар кузатилган. Украина ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, улар гўёки Россия ҳудудидан учирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Хитойнинг шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Россия билан чегарадош Цицикар шаҳри аҳолиси осмонда қандайдир тез учувчи жисмлар “дастаси”ни пайқаб қолганликлари маълум бўлган эди. Айтилишича, олдинги қаторда учаётган жисмлар бирин-кетин ёна бошлаган, бу вақтда охирги қатордагилар эса бирин-кетин ўчган.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь 2022 йил 1 январдан буён Америка аэростатлари мамлакат ҳаво ҳудудида ўндан ортиқ ноқонуний парвоз қилганини айтди. Оқ уй бу даъволарни ёлғон деб атади.
Янгиликлар лентаси
0