Инсоният қачон космик таҳдидга қарши мудофаа тизимини яратиши маълум бўлди

© Depositphotos / Shad.offГорящий метеор во время входа в атмосферу Земли
Горящий метеор во время входа в атмосферу Земли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик астраномнинг фикрича инсоният келгуси 80 йил ичида космик таҳдидга қарши мудофаа тизимини ўйлаб топади.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Инсоният XXI асрда хавфли метеорни уриб туширишга қодир бўлган космик таҳдидга қарши мудофаа тизимини яратади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти катта илмий ходими Олег Уголников РИА Новости агентлигига маълум қилди.
Астраномнинг сўзларига кўра, албатта, 10 метрлик метеорни ҳаракатлантириш қийин. Бунинг учун уни узоқ вақт аниқлаш керак.
“Бундай ғоялар бор, лекин амалга оширишгача қанча вақт қолганини билмайман ...Бу XXI асрда, албатта, бўлади. Келгуси 80 йил ичида улар буни ўйлаб топадилар деб ўйлайман", деб жавоб берди у.
Эслатиб ўтамиз, бундан 10 йил аввал, 2013 йил 15 февралда Челябинск вилоятига метеорит қулаган эди. Портлаш тўлқини 7 мингдан ортиқ биноларнинг деразаларини уриб юборди, 1,6 мингдан ортиқ одам шиша бўлаклари билан тан жароҳати олган. Иқтисодий зарар 1,2 миллиард рублдан ошган.
Янгиликлар лентаси
0