Энергетика вазири: "Лукойл" билан шартнома аслида 55/45 - Ўзбекистон фойдасига

© ЎзбекнефтгазБухоро нефтни қайта ишлаш заводи “GTL” нафтасининг биринчи партиясини қабул қилди
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “GTL” нафтасининг биринчи партиясини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2023
Oбуна бўлиш
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиянинг “Лукойл” компанияси билан маҳсулот тақсимоти битимининг айрим шартларини тушинтириб берди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг "Лукойл" билан тузган шартномаси аслида 55 га 45 - Ўзбекистон фойдасига. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бир гуруҳ журналистлар билан учрашуви чоғида маълум қилди, деб хабар берди ЎзА.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиянинг “Лукойл” компанияси билан маҳсулот тақсимоти битимининг айрим шартларини тушинтириб берди.
“Инвесторлар қаторида бор бўлган "Ўзбекнефтгаз" (давлат корхонаси) улушини қўшиб ҳисоблаганда, жами даромаднинг 55 фоизи Ўзбекистон, 45 фоизи "Лукойл"га тегади”, дейди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг сўзларига кўра, кўпчилик ушбу шартномани 90/10 деб номлайди. Яъни ушбу кондаги газнинг 90 фоизи "Лукойл"га, 10 % Ўзбекистонга деган хато тасаввурга эга. Вазирнинг тушунтиришича, аслида бу бутунлай бошқача.
Янгиликлар лентаси
0