Ўзбекистон ва БАА янги келишувларни амалга оширишга келишиб олди - тафсилотлар
08:27 15.02.2023 (янгиланди: 10:42 15.02.2023)
© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон ва БАА янги келишувларни амалга оширишга келишиб олди

© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Oбуна бўлиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги Ўзбекистон Ишчи гуруҳи Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистондаги компанияларнинг давлат улушини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги Ўзбекистон Ишчи гуруҳи Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.
Ташрифнинг биринчи кунида БАА Иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тук ал-Марри билан ўтказилган мулоқотда икки томонлама қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
БАА янги хусусий компанияларининг Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаётганлиги қайд этилди.
© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон ва БАА янги келишувларни амалга оширишга келишиб олди

Ўзбекистон ва БАА янги келишувларни амалга оширишга келишиб олди
© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Қайд этилишича, БАА туризм, кимё, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги компанияларнинг давлат улушини сотиб олиши кутилмоқда. Шу мақсадда БАА компанияларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Май ойида Самарқандда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-БАА Ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилиши ҳамда қўшма бизнес-форумни ташкил этиш масаласи келишиб олинди.
© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистон ва БАА янги келишувларни амалга оширишга келишиб олди

Ўзбекистон ва БАА янги келишувларни амалга оширишга келишиб олди
© Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруи билан мулоқот чоғида Ўзбекистон энергетика соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришнинг масалалари муҳокама қилинди.