Тошкент вилоятида тунги пиёдалар ўтиш йўлакчаси ишга туширилди - видео

© CC0 / Unsplash / Egor MyznikПешеходный переход
Пешеходный переход - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2023
Oбуна бўлиш
Нурафшон шаҳрида тунги вақтда пиёдалар ўтиш жойи аниқ ва тиниқ, сифатли кўриниб туришини таъминлаш мақсадида янгича усул синовдан ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент вилоятида чироқ нури ёрдамида ишлайдиган пиёдалар ўтиш йўлакчаси ишга туширилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятнинг Нурафшон шаҳрида тунги вақтда пиёдалар ўтиш жойи аниқ ва тиниқ, сифатли кўриниб туришини таъминлаш мақсадида янгича усул синовдан ўтказилмоқда.
Унга кўра, пиёдалар ўтиш йўлакчасида жойлашган светофорнинг юқори қисмига махсус “прожектор” ўрнатилди. Мазкур чироқ тунда зебра йўлакларини акс эттиради ва уларни узоқдан пайқаш имконини яратиб беради.
Вилоятнинг бошқа манзилларида ҳам бундай усулдан фойдаланиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0