https://sputniknews.uz/20230214/toshkent-viloyatida-gulchilik-markazlari-ochiladi-32236485.html
Тошкент вилоятида гулчилик марказлари очилади
Тошкент вилоятида гулчилик марказлари очилади
Sputnik Ўзбекистон
Марказларда ишсиз фуқаролар гулчилик соҳаси, яъни, ландшафт дизайн, гулчилик селекцияси ва кўчатчилик йўналишларида ўқитилади. 14.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-14T13:34+0500
2023-02-14T13:34+0500
2023-02-14T13:34+0500
жамият
гулчилик
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20212313_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_056be7c1f1dedae1b93f76a826b2a973.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай ва Янгийўл туманларида гулчилик марказлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.Мазкур марказлар гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантириш, шу жумладан, гул етиштиришда аҳоли билан кооперация усулида фаолият олиб бориш ҳамда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.Қайд этилишича, Янгийўл туманининг "Дархон" маҳалласида 399 та хонадон мавжуд. Уларнинг 315 таси иссиқхоначилик билан шуғулланади. Шундан 215 таси гулчиликка ихтисослашган.Ушбу маҳалла фуқароларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришлари учун 10 ва 20 сотихдан ер ажратиш режа қилинган. Маҳалла ҳудудида 2 гектардан зиёд ер майдонида гулчилик маркази ташкил этиш йўлга қўйилди.Қибрай туманида фаолият олиб бораётган "Agro Light Business" гулчилик кластерида Туркия ҳамда Голландия давлатининг мутахассислари билан биргаликда атиргул, лола каби гуллар етиштирилмоқда.Ўтган йилнинг ўзида Россия ҳамда Қозоғистон давлатларига 220 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/18/20212313_106:0:1813:1280_1920x0_80_0_0_e73eea89a1f6258efcdcfd4796c59cf6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, гулчилик, тошкент вилояти
жамият, гулчилик, тошкент вилояти
Тошкент вилоятида гулчилик марказлари очилади
Марказларда ишсиз фуқаролар гулчилик соҳаси, яъни, ландшафт дизайн, гулчилик селекцияси ва кўчатчилик йўналишларида ўқитилади.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай ва Янгийўл туманларида гулчилик марказлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати
хабар берди. Мазкур марказлар гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантириш, шу жумладан, гул етиштиришда аҳоли билан кооперация усулида фаолият олиб бориш ҳамда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.
Марказларда ишсиз фуқаролар гулчилик соҳаси, яъни, ландшафт дизайн, гулчилик селекцияси ва кўчатчилик йўналишларида ўқитилади. Шунингдек, гулчиликнинг замонавий турларига асос солиниши ва гул етиштириш ва сотишда нафақат ички бозор, балки экспортбоп навларни яратиш ҳам режалаштирилган.
Қайд этилишича, Янгийўл туманининг "Дархон" маҳалласида 399 та хонадон мавжуд. Уларнинг 315 таси иссиқхоначилик билан шуғулланади. Шундан 215 таси гулчиликка ихтисослашган.
Ушбу маҳалла фуқароларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришлари учун 10 ва 20 сотихдан ер ажратиш режа қилинган. Маҳалла ҳудудида 2 гектардан зиёд ер майдонида гулчилик маркази ташкил этиш йўлга қўйилди.
Қибрай туманида фаолият олиб бораётган "Agro Light Business" гулчилик кластерида Туркия ҳамда Голландия давлатининг мутахассислари билан биргаликда атиргул, лола каби гуллар етиштирилмоқда.
Ўтган йилнинг ўзида Россия ҳамда Қозоғистон давлатларига 220 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.