Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев вафот этди

© Олий Мажлис СенатиБахтиёр Сайфуллаев
Бахтиёр Сайфуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2023
Oбуна бўлиш
Сенатор 20 январь куни янги таркибдаги Сенатнинг илк ялпи мажлисида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланганди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бахтиёр Сайфуллаев 1951 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган, 2002-2005 йилларда шу институтга ректорлик қилган.
2005 йилдан Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилдан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлай бошлаган. 2017 йил эса Ўзбекистон маданият вазири этиб тайинланган.
2020 йилнинг 18 январида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан сенатор этиб тайинланган. У 20 январь куни янги таркибдаги Сенатнинг илк ялпи мажлисида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланганди.
Бахтиёр Сайфуллаевнинг тўлиқ биографияси билан қуйида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0