Россиянинг ядровий бомбардимончилари 7 соат давомида ҳавога кўтарилди - видео

Oбуна бўлиш
Иккита Ту-95МС стратегик ракета ташувчиси Беринг денгизи узра етти соатлик парвозни амалга оширди.
ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Россиянинг иккита Ту-95МС стратегик ракета ташувчи самолётлари Беринг денгизининг нейтрал сувлари устида 7 соатлик парвозни амалга оширди, деб хабар қилди сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги.
"Иккита Ту-95МС стратегик ракета ташувчиси Беринг денгизининг нейтрал сувлари устидаги ҳаво ҳудудида режалаштирилган парвозни амалга оширди. Умумий парвоз давомийлиги 7 соатдан ортиқни ташкил этди", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ракета ташувчилар Шарқий ҳарбий округ Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашмасининг Су-30 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида учган.
Мудофаа вазирлиги узоқ масофали авиация учувчилари мунтазам равишда Арктика, Шимолий Атлантика, Қора ва Болтиқ денгизлари ва Тинч океанининг нейтрал сувлари устидан парвоз қилиб туради. Россия Аэрокосмик кучлари самолётларининг барча парвозлари ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилади.
Ту-95МС - Совет даврида ишлаб чиқилган Россиянинг турбовинтли стратегик бомбардимончи-ракета ташувчиси самолётидир. У турбовинтли самолётлар орасида дунёда энг тез учадиган ҳисобланади. Самолёт совуқ уруш даврида ядровий паритетни ушлаб туриш мақсадида яратилган бўлиб, у узоқ вақт давомида яширин учиш имконига эга. Бугунги кунда у "Х-101" туркумдаги қанотли ракеталар ташувчиси сифатида хизмат қилади. Ушбу ракеталар термоядровий каллаклар билан жиҳозланиши мумкин. Ту-95 Сурияда ҳарбий операция доирасида ҳам қўлланилган.
Янгиликлар лентаси
0