Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг $ топиб олишди

© AP Photo / DIA ImagesРазрушения в городе Кахраманмараш, Турция, 6 февраля 2023 года.
Разрушения в городе Кахраманмараш, Турция, 6 февраля 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2023
Oбуна бўлиш
Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топиб олишди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Россиялик қутқарувчилар Туркияда турар-жой биноси вайроналари остидан 150 минг доллар топиб олишди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топиб олишди.
Қайд этилишича, вайроналар қатламини очиш вақтида 100 долларлик купюралар билан тўлдирилган идиш топилган.
“Топилган 150 минг доллар миқдоридаги маблағлар инвентаризация қилиш учун маҳаллий полицияга топширилди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун Туркияда вайроналар остидан 4 млн доллар топилган эди. Пуллар полицияга топширилган. Уларни топган қаҳрамон – Меҳмет Ўзбер Ҳатайда ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0