Ўзбекистон шифокорлари Туркиянинг 414 нафар фуқаросига ёрдам кўрсатди

© Генконсульство Узбекистана в СтамбулеУзбекские военные прибыли для помощи в Турцию
Узбекские военные прибыли для помощи в Турцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳарбийлари ва қутқарувчилари Туркиядаги ер қимирлаши оқибатларини бартараф этиш учун Туркияга биринчилар қаторида етиб боришган эди.
ТОШКEНТ, 14 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбий шифокорлар Туркиянинг 414 нафар фуқаросига, жумладан, даҳшатли зилзиладан жабр кўрган 74 нафар болага дала кўчма госпиталида ёрдам кўрсатди, деб хабар қилди сешанба куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.
Ўзбекистондан 100 нафар қутқарувчидан иборат биринчи гуруҳ 7 февраль куни Туркиянинг Ҳатай вилоятида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. 9 февраль куни Туркиянинг Газиантеп шаҳрига 71 кишидан иборат яна бир гуруҳ, жумладан, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг 50 нафар шифокори етиб келди. У ерда кўчма шифохона ташкил этилди.
“Касалхона иш бошлаганидан буён бу ерда 414 кишига, жумладан, 74 нафар болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди”, — дейилади Мудофаа вазирлигининг телеграм-каналида.
Вазирлик маълумотларига кўра, ўзбекистонлик ҳарбий шифокорлар ўзлари олиб келган асбоб-ускуналар ёрдамида ультратовуш, АКТ, кенг кўламли диагностика, лаборатория текширувларини ўтказмоқда. “Агар мурожаат қилганларнинг аҳволи оғир бўлса, операция қилиш учун тез тиббий ёрдам бўлимига ўтказилади”, — дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.
Элатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида 9 соатдан ортиқ фарқ билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар юз берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг сўзларига кўра, улар 1939 йилдан бери энг кучли бўлишган, у уларни “аср фалокати” деб атаган. Сўнгги маълумотларга кўра, 31 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Янгиликлар лентаси
0