https://sputniknews.uz/20230214/endi-maktablarda-oquvchilarga-ikkita-xorijiy-til-va-bitta-kasb-orgatiladi-32228984.html
Энди мактабларда ўқувчиларга иккита хорижий тил ва битта касб ўргатилади
Энди мактабларда ўқувчиларга иккита хорижий тил ва битта касб ўргатилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди. 14.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-14T07:34+0500
2023-02-14T07:34+0500
2023-02-14T07:34+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
мактаб
ўқувчилар
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0e/32229148_0:130:1280:850_1920x0_80_0_0_ca60ef717856d6ba5d742140ef97de8c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Энди мактабларда ўқувчиларга иккита хорижий тил ва битта касб ўргатилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилиш жараёнида маълум қилинди.Қайд этилишича, ўтган йилда 386 минг нафар мактаб битирувчиларидан 137 минг нафари олий таълимга, 20 минг нафари коллеж ва техникумларга қамраб олинган. Лекин битирувчиларнинг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келган.Шунинг учун, 2023 йилдан бошлаб, ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлиши таъкидланди.Шунингдек, институт ва университетларда малакали кадрлар тайёрлаш, илм билан ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.Сўнгги йилларда олимларнинг иш ҳақи 4,5 баробар оширилган. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилмоқда. Бундан фойдаланиб, сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби долзарб йўналишларда илмий асослар яратиш зарурлиги қайд этилди.Маданият ва туризм соҳасида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:Соғлиқни сақлаш соҳасиБугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор. Тиббиёт таълимига илғор хорижий тажрибани жорий қилиш, тизимни рақамлаштириш ва тиббий суғуртани йўлга қўйиш орқали хизмат сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.Аҳолини қийнаб келаётган онкологик, юрак-қон томир ва эндокрин касалликлар бўйича эрта ўлимни кескин камайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0e/32229148_132:52:1198:851_1920x0_80_0_0_49a471d7a9e9b073dda39a92d3463a25.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, мактаб, ўқувчилар, туризм
сиёсат, шавкат мирзиёев, мактаб, ўқувчилар, туризм
Энди мактабларда ўқувчиларга иккита хорижий тил ва битта касб ўргатилади
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Энди мактабларда ўқувчиларга иккита хорижий тил ва битта касб ўргатилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилиш жараёнида
маълум қилинди. Қайд этилишича, ўтган йилда 386 минг нафар мактаб битирувчиларидан 137 минг нафари олий таълимга, 20 минг нафари коллеж ва техникумларга қамраб олинган. Лекин битирувчиларнинг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келган.
Шунинг учун, 2023 йилдан бошлаб, ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, институт ва университетларда малакали кадрлар тайёрлаш, илм билан ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Сўнгги йилларда олимларнинг иш ҳақи 4,5 баробар оширилган. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилмоқда. Бундан фойдаланиб, сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби долзарб йўналишларда илмий асослар яратиш зарурлиги қайд этилди.
Маданият ва туризм соҳасида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Театр, мусиқа ва кино соҳаларини ривожлантириш;
Мақом ва бахшичиликни асраб-авайлаш;
Халқ маданияти ва табиат масканларини кенг тарғиб қилиб, туристларга шароитларни яхшилаш.
Бугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор.
Шу боис “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати бошланиши маълум қилинди.
Тиббиёт таълимига илғор хорижий тажрибани жорий қилиш, тизимни рақамлаштириш ва тиббий суғуртани йўлга қўйиш орқали хизмат сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Аҳолини қийнаб келаётган онкологик, юрак-қон томир ва эндокрин касалликлар бўйича эрта ўлимни кескин камайтириш муҳимлиги таъкидланди.