АҚШ узра ҳаво жангги: NORAD ўзга сайёраликларни истисно этмади

© AP Photo / Lee Jae-wonАмериканский истребитель F-16 Fighting Falcon. Архивное фото.
Американский истребитель F-16 Fighting Falcon. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ осмонида аниқланган номаълум учар жисмлар нима эди? Нега улар физика қонунларига бўй сўнмайди? Бу НУЖми ёки бирор давлат махфий яратган янги технология? Ушбу ва бошқа саволларга ҳарбий эксперт Александр Хроленко жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Февраль ойи бошида ХХР улкан аэростатининг АҚШ ҳудуди узра тасодифан пайқалган парвози Пентагон мутахассисларини кузатувни кучайтиришга ва Шимолий Америка Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими жиҳозларини (NORAD) қайта созлашга мажбур қилди.
Натижа кутилгандан ҳам ошиб кетди - АҚШ ва Канадада бир вақтнинг ўзида Хитой аэростатидан бутунлай фарқ қиладиган бир нечта номаълум объектлар кузатилди. Сўнгги уч куннинг ўзида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари учта сирли учар жисмни уриб туширди.
Шимолий Америка (NORAD) ва АҚШ Шимолий қўмондонлик (NORTHCOM) ҳаво-космик мудофааси қўмондонлиги раҳбари, генерал Глен Ван Херкнинг айтишича, 10-12 февраль куни уриб туширилган объектлар ўлчами бўйича ўхшаш, тезлик – нисбатан катта эмас, секин ҳаракат қилади ва уларнинг ўзга сайёрадан бўлиш эҳтимолини истисно этмади. Ван Херк – ҳаваскор уфолог эмас. Унинг сўзлари катта аҳамиятга эга. Хронологияни кўриб чиқамиз.
Шимолий Америка ҳудуди узра беш кунлик парвоздан сўнг, 4 февраль куни F-22 қирувчиси 20 кмдан ортиқ баландликда Жанубий Каролина қирғоқлари атрофида Хитойнинг кузатув аэростатини уриб туширди. Аэростат парчалари АҚШ сув ҳудудларига тушган, уларни мутахассислар ўрганишмоқда. Пекин “фуқаролик объекти” уриб туширилганидан жуда ғазабга келди. Вашингтон ХХР аппарати 40 дан ортиқ мамлакат ва бешта қитъада фаолият юритадиган разведка флотига тегишли эканини айтди. АҚШ давлат боши котиби Энтони Блинкен Пекинга расмий ташрифини қолдирди. Кейин эса энг қизиғи бошланди.
Америкаликлар паст тезликдаги нишонларни аниқлашни устувор мақсад қилиб NORAD радарларини қайта созлаганда Аляска устидан кичик машина ўлчамидаги номаълум учар жисмни (НУЖ) пайқашди. Американинг F-22 қирувчиси уни 10 февраль куни 12 км баландликда узоқлиги 20 км гача бўлган AIM-9X Sidewinder (ҳаво-ҳаво) ракетаси билан уриб туширди. Денгиз музларидаги сирли аппарат парчалари (самолет ҳам эмас, ҳаво шари ҳам эмас) тадқиқотчилар учун катта қизиқиш уйғотмоқда.
Иккинчи НУЖ – “катта бўлмаган, цилиндр шаклида” – Шимолий Канада осмонида тахминан 12 км баландликда аниқланган ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг F-22 (AIM-9X ракетаси билан биргаликда) Канада бош вазири Жастин Трюдонинг қарори билан уриб туширилган. Маълум бўлмаган ҳамма нарса - миллий хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид.
Учинчи НУЖ - бурчакларида осилган иплар билан сезиларли юкламаси бўлмаган саккизбурчак - 12 февраль куни Гурон кўли устида (Мичиган штати, АҚШ), F-16 самолёти томонидан 6 км баландликда аниқланган ва Президент Жо Байденнинг қарори билан уриб туширилган. Объект “фуқаро авиацияси учун хавф туғдирган”.
Ҳамма учта эпизодда ҳарбий учувчилар сирли аппаратларга яқинлашган, уларни учувчисиз аппарат деб ўйлашган, бироқ Пентагон маълумотлари жуда кам. Америка жамоатчилиги саросимада. АҚШ Конгрессида “америкаликлар ҳозирги берилаётган маълумотлардан кўпроғига лойиқ” экани тўғрисида баёнотлар жуда кўп эшитилди. Шу билан бирга Хитой ҳам 12 февраль куни Шаньдун шарқий провинцияси осмонида номаълум учар жисмни пайқади ва уни йўқ қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Миллий хавфсизлик- ҳаммасидан устун. Эҳтимол, “юлдузлар жанги” ҳам шу тарзда бошланади.

Физика қонунларига зид тарзда

Шимолий Америка ҳаво-космик қўмондонлигини юқори жанговар шай ҳолатда. Сабаби номаълум. Вашингтон бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисаларга изоҳ топа олмаяпти. CNN телеканали шундай хабар беради: “Пентагон ва Капитолийдан сизиб чиқаётган нозик тафсилотлар аллақачон ғайриоддий халқаро эпизодни янада ғалати қилади ва чалкаштиради”. Сенатор Дэн Салливан учар объектлардан келаётган таҳдидлар табиатини тушуниш зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Ҳозирча НУЖ лар нима эвазига ҳавода учгани маълум эмас. Аппаратларнинг кимга тегишли экани – бутун сайёрани қизиқтирмоқда. Барибир ҳаммасини сир сақлаб бўлмайди.
АҚШ ҳукумати биргина 2004-2021 йилларда 144 маротаба ўзга сайёраликлар билан алоқа шу жумладан 80 та “кўп сенсорли” НУЖ кўришлари ва 11 та Пентагон самолётлари билан тўқнашувлар ҳақидаги хабарларни расман қайд этган. Қонунчилар талабига биноан, 2022 йилнинг май ойида нуфузли спикерлар – Ҳарбий-денгиз разведкаси директори Скотт Брей ва Мудофаа вазирининг разведка ва хавфсизлик бўйича ўринбосари Рональд Мултри 50 йилда илк бор АҚШ Конгрессменларига номаълум учувчи ва сузувчи жисмларнинг махфийлиги ошкор этилган фотосуратлар ва видеоларни кўрсатди. Ҳеч қандай “аниқ” тушунтиришлар йўқ.
Эҳтимол, ваколатли мутахассислар жуда кўп нарсани тушунтириб бера олишади ва “Хитой ҳамда Россия сингари салоҳиятли рақибларга башорат қилиб бўлмас янги технологиялар билан ҳайратлантиришига йўл қўймаслик”мақсадида ўз сирларини очишни исташмайди. АҚШ Конгрессидаги эшиттиришлар махфийлаштирилди.
Бутун дунёга машҳур астрофизик Митио Каку НУЖ ва конгрессменларнинг “ердан ташқаридаги” ихтироларини иккита ажойиб жумла билан тушунтирди: “Ушбу ғалати кемалар машҳур физика қонунларини шубҳа остига қўяди" ва "НУЖлар ҳақида далил йўқлиги далил эмас”. Ҳақиқат - яқин.
Янгиликлар лентаси
0