Зилзила сабабли Туркияда президент сайловлари қолдирилиши мумкин – ОАВ

© Sputnik / Кемаль Аслан / Медиабанкка ўтишТуристы в Турции, архивное фото
Туристы в Турции, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2023
Oбуна бўлиш
Туркия нашрининг хабар беришича, зилзила оқибатлари сабаб 14 май куни режалаштирилган сайловлар ўтказилмаслиги мумкин
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik 14 май куни ўтказилиши режалаштирилган умумий сайловлар мамлакат жануби-шарқида рўй берган вайронкор зилзила туфайли ўтказилмаслиги мумкин, бироқ ҳозир ҳукмрон бўлган Адолат ва тараққиёт партияси сайловни бекор қилиш ҳақида муҳокама қилаётгани йўқ, дейилади TGRT Haber хабарида.
“Адолат ва тараққиёт партиясининг ваколатли қўмиталарида сайлов кунининг қолдирилиши ёки бекор қилиниши билан боғлиқ ҳеч қандай муносабат билдирилгани йўқ. Бироқ, 14 майдан бошлаб вариант заифлаша бошлаган. Бошқа томондан эса, мухолифат Халқ республикаси партияси коридорларида президент Эрдоғаннинг сайловларни энг камида 1 йилга қолдириши ҳақида миш-мишлар юрибди. "İyi"(“Яхши партия”) партияси раиси Мерал Акшанер 14 май куни режалаштирилган сайловлар қолдирилишини тахмин қилган, аммо шу билан бирга улар бекор қилишини кутмаётганини айтган”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга нашр Туркия Республикаси Конституциясининг 78 моддасини келтирган. Унга кўра, сайловлар фақат уруш ҳолатидагина қолдирилиши мумкин.
“78 моддага кўра: “Агар уруш туфайли сайлов ўтказилиши имконсиз бўлса, парламент сайловни бир йилга қолдиришга қарор қабул қилиши мумкин”. Бошқа томондан Собиқ сайлов комиссияси зилзила оқибатлари сабаб сайловларни ўтказишни имконсиз деб топиши эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда”, - дея аниқлик киритади телеканал.
Туркиянинг амалдаги президенти Эрдоған аввалроқ умумсайловлар (бир вақтнинг ўзида президент ва парламент сайлови) мамлакатда 14 май куни белгиланганини маълум қилган эди.
Душанба куни Туркиянинг жануби- шарқида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Шу куннинг ўзида 7,6 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди. Энг сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар – 29 605 кишини ташки этади.
Янгиликлар лентаси
0