“Янги Андижон” шаҳарчаси бўйича 2023 йилдаги режаларнинг қиймати қанча?

© SputnikЯнги Андижон мобил
Янги Андижон мобил - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилда 56 та кўп қаватли уйларда жами 1608 та (98902 кв.м) хонадонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Андижон вилоятида 411 000 аҳолига мўлжалланган “Янги Андижон” шаҳарчаси барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳа бўйича 2023 йилдаги режаларнинг қиймати қанча? Батафсил Sputnik мақоласида танишишингиз мумкин.
Қайд этилишича, 2023 йилда 56 та кўп қаватли уйларда жами 1608 та (98902 кв.м) хонадонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади.
Ижтимоий соҳа объектлари бўйича: 1680 ўринли мактаб қурилиши қиймати 42,5 млрд.сўм этиб белгиланган бўлса, 420 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш ишларининг қиймати эса 18,4 млрд.сўм.
250 қатновли оилавий поликлиника қуришда жами объект қиймати 7,6 млрд.сўмга тенг бўлади.
Шунингдек, “Янги Андижон” шахрида ички йўлларни қуриш бўйича жами объектнинг узунлиги 7,5 км (21,0 гектар). Жами объект қиймати эса 116,6 млрд.сўм.
Кўп қаватли уйларни электр энергия билан таъминлаш бўйича жами объект қиймати 71,9 млрд.сўм. Сув тақсимлаш иншоотини қуриш бўйича жами объект қиймати 14,4 млрд.сўм.
Оқова сув тозалаш иншооти қуриш бўйича жами объект қиймати 104 млрд.сўм, шундан, 5304 метр узунликда муҳандислик-коммуникация тармоқлари (коллектор) қуриб битказилган ҳамда ушбу муҳандислик-коммуникация тармоғи ичига 1400 метр узунликда оқова сув тармоқлари тортилган.
Шунингдек, ирригация тармоғи (3,6км лоток) қуриш ҳамда 1 дона насос станцияни реконструкция қилиш ишлари бўйича жами объект қиймати 26 млрд.сўм. Шундан, экин-тикин сув насос станцияси реконструкцияси ва 3,6 км лоток қуриш ҳамда 1400 м узунликдаги босимли қувур сув тармоғи монтаж ишлари тўла якунланган.
Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 июнь куни шаҳарча қурилишига тамал тошини қўйган.
Янгиликлар лентаси
0