Санкт-Петербургда Навоий ва Бобурга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

© Sputnik / А. Свердлов / Медиабанкка ўтишБабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века
Бабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2023
Oбуна бўлиш
Тадбирда талаба ёшлар ижросида буюк муаллифларнинг шеърлари ва рубоийлари ўқилди.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Россия давлат педагогика университети ўзбек маданияти марказида Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Тадбирда университет марказлари олимлари ва ўқитувчилари, ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда Санкт-Петербург олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди.
“Бугунги кечага тайёргарлик кўриш чоғида мен бугун муҳокама қилинадиган шоирлар ҳақида ўқиб чиқдим ва Россия ва Ўзбекистон тарихи қанчалик боғлиқлигидан ҳайратда қолдим”, - деди университет проректори Дмитрий Мерешкин.
Қайд этилишича, тадбирда талаба ёшлар ижросида буюк муаллифларнинг шеърлари ва рубоийлари ўқилди. Шунингдек, шарқ рақслари ижро этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон киноижодкорлари ҳамкорлигида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳақида тарихий фильм суратга олиниши ҳақида хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0