Россияда таъқиқланган фото ва видеоларни аниқловчи махсус тизим ишга тушди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишИнформационные технологии
Информационные технологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2023
Oбуна бўлиш
Россияда ЛГБТ, наркотиклар, террорчилик ва суиқасдга ундовга чақирувчи фото ва видеоларни автоматик блоклаш тизими пайдо бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Россиянинг Ахборот технологиялари ва ОАВни назорат қилувчи органи - Роскомнадзор, Интернет тармоғида таъқиқланган контентни автоматик равишда аниқловчи - Окулус махсус тизимини ишга туширди.
"Окулус 2022 йилнинг декабрь ойида синовдан ўтказилган эди. Айни дамда у ишга туширилган ва ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармоқда - тармоқда жойлаштирилган фото ва видеоматериалларда қонун билан таъқиқланган маълумотларни аниқламоқда", - дейилади хабарда.
Тизим компьютер кўриш технологиясидан фойдаланган ҳолда, фотосуратлар видеолардаги тасвир ва белгиларни, саҳна ва ҳаракатларни таниб олади ва таҳлил қилади. Экстремистик мавзулар, оммавий ноқонуний тартибсизликка чақириқлар, ўз жонига қасд қилишга ундаш, гиёҳванд моддаларни қўллаб-қувватлаш, ЛГБТ тарғиботи билан боғлиқ материалларни автоматик тарзда аниқлайди.
"Сўнгги йилларда Интернетда қонун билан тақиқланган материаллар тобора кўпайиб бормоқда. <...> Бундай контент онлайн маконда, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида кенг тарқалишидан олдин топилиб, блокланиши керак", - дейди Марказ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, тизим ҳар бир сурат учун тахминан 3 сония сарфлайди. Уни ишлаб чиқиш қиймати 57,7 млн. рубль.
Янгиликлар лентаси
0