https://sputniknews.uz/20230213/jsst-dunyoda-vabo-tarqalishi-xavfini-juda-yuqori-deb-baholadi-32217296.html
ЖССТ дунёда вабо тарқалиши хавфини “жуда юқори” деб баҳолади
ЖССТ дунёда вабо тарқалиши хавфини “жуда юқори” деб баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди. 13.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-13T17:36+0500
2023-02-13T17:36+0500
2023-02-13T17:36+0500
дунёда
саломатлик
вабо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27015777_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_44d46b77c3aaa9e8fa3cbd5fdf9e01f3.jpg
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. 2022 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Ер юзида вабо билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.Хусусан, шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди. Уларда эпидемиядан ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада юқори.Таҳлилларга кўра, сўнгги икки аср давомида Ер сайёрасида еттита вабо пандемияси қайд этилган. Улардан еттинчиси 1961 йилда бошланган бўлиб, ҳамон давом этмоқда.Гарчи пандемия ўтган асрнинг 90-йиллари охирида сезиларли даражада камайган бўлса-да, Африка ва Осиё давлатларида ҳануз эпидемиянинг янги тўлқинлари вужудга келяпти.Маълумот учун, вабо ўткир диарея инфекцияси бўлиб, ҳар йили ўртача 2,9 миллион кишида аниқланади. Ачинарлиси, беморлардан 95 минг нафари инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27015777_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_c0e36ed7532a7e6f6c76592b3ec20a1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, саломатлик, вабо
ЖССТ дунёда вабо тарқалиши хавфини “жуда юқори” деб баҳолади
Шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. 2022 йил декабрь ойи ўрталаридан бошлаб Ер юзида вабо билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
Хусусан, шу йил февраль ойига келиб 18 та мамлакат ҳудудида мазкур касаллик авж олгани хабар қилинди. Уларда эпидемиядан ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада юқори.
Таҳлилларга кўра, сўнгги икки аср давомида Ер сайёрасида еттита вабо пандемияси қайд этилган. Улардан еттинчиси 1961 йилда бошланган бўлиб, ҳамон давом этмоқда.
Гарчи пандемия ўтган асрнинг 90-йиллари охирида сезиларли даражада камайган бўлса-да, Африка ва Осиё давлатларида ҳануз эпидемиянинг янги тўлқинлари вужудга келяпти.
Беморлар сони кўпайиши ва касаллик географияси кенгайиши, қолаверса, вабога қарши вакциналар ҳамда бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, ЖССТ келгуси ойларда бу хасталикнинг янада авж олиши хавфини жуда юқори, деб баҳолайди.
Маълумот учун, вабо ўткир диарея инфекцияси бўлиб, ҳар йили ўртача 2,9 миллион кишида аниқланади. Ачинарлиси, беморлардан 95 минг нафари инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.