https://sputniknews.uz/20230213/indoneziya-telekanali-ijodkorlari-ozbekistonda-korsatuv-suratga-oladi-32206392.html
Индонезия телеканали Ўзбекистонда зиёрат туризми ҳақида кўрсатув суратга олади
Индонезия телеканали Ўзбекистонда зиёрат туризми ҳақида кўрсатув суратга олади
Sputnik Ўзбекистон
Кўрсатув эпизодлари Самарқанд ва Бухорода тасвирга олинади. 13.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-13T10:32+0500
2023-02-13T10:32+0500
2023-02-13T10:47+0500
маданият
индонезия
ўзбекистон
кўрсатув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/08/25140587_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_553134fabf22f88e61368cb53adf598f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Индонезия телеканали ижодкорлари “Muslim Traveler” кўрсатувини Ўзбекистонда суратга олади. Бу ҳақда туризм ва маданий мерос вазирлиги маълум қилди.Таъкидланишича, кўрсатув эпизодлари Самарқанд ва Бухорода тасвирга олинади. Бу борада Индонезиядаги учрашувларда келишувга эришилган.Самарқанд вилояти ҳокимлиги, маданият ва туризм вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлардан иборат делегация Малайзия ва Индонезияда бўлди. Мақсад - Ўзбекистонга туристлар, авиакомпаниялар ва инвесторларни жалб қилиш.Учрашув якунига кўра, февраль–март ойларида тасвирга олиш гуруҳи аъзоларининг Ўзбекистонга ташриф буюриши ва “Muslim Traveler” кўрсатувини Самарқанд ва Бухорода тасвирга олиш ва эфирга узатишга доир келишувга эришилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд туризм маркази ва “ASITA” туристик уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
индонезия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/08/25140587_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ffcdcd30e377dd33c38aa8be2ed5e55b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, индонезия, ўзбекистон, кўрсатув
маданият, индонезия, ўзбекистон, кўрсатув
Индонезия телеканали Ўзбекистонда зиёрат туризми ҳақида кўрсатув суратга олади
10:32 13.02.2023 (янгиланди: 10:47 13.02.2023) Кўрсатув эпизодлари Самарқанд ва Бухорода тасвирга олинади.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Индонезия телеканали ижодкорлари “Muslim Traveler” кўрсатувини Ўзбекистонда суратга олади. Бу ҳақда туризм ва маданий мерос вазирлиги
маълум қилди. Таъкидланишича, кўрсатув эпизодлари Самарқанд ва Бухорода тасвирга олинади. Бу борада Индонезиядаги учрашувларда келишувга эришилган.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, маданият ва туризм вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлардан иборат делегация Малайзия ва Индонезияда бўлди. Мақсад - Ўзбекистонга туристлар, авиакомпаниялар ва инвесторларни жалб қилиш.
“Индонезиянинг “NET MEDIA” компанияси стратегик ривожланиш масалалари бўйича вице-президенти Эко Ювоно билан учрашувда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тўғрисида ҳамкорликда видеокўрсатув тайёрлаш масаласи ҳам муҳокама этилди”, - дейилади хабарда.
Учрашув якунига кўра, февраль–март ойларида тасвирга олиш гуруҳи аъзоларининг Ўзбекистонга ташриф буюриши ва “Muslim Traveler” кўрсатувини Самарқанд ва Бухорода тасвирга олиш ва эфирга узатишга доир келишувга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд туризм маркази ва “ASITA” туристик уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми
имзоланган эди.