АҚШ Россия ва МДҲда терактлар уюштириш учун жангарилар ёллагани маълум бўлди

© © Фото : U.S. Army / Staff Sgt. William HowardАмериканские военные проводят обучение боевиков из группировки "Джейш Магавир ас-Саура" на военной базе Эт-Танф в Сирии. Архивное фото
Американские военные проводят обучение боевиков из группировки Джейш Магавир ас-Саура на военной базе Эт-Танф в Сирии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2023
Oбуна бўлиш
Ташқи разведка вазирлиги АҚШ Россия ва МДҲ мамлакатларида терактлар учун жангари-жиҳодчиларни ёллаётгани ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik Америка махсус хизматлари шу йилнинг январь ойида Россия ва МДҲ мамлакатларида терактлар уюштириши учун Сурияда 60 нафар жангарини ёллагани маълум бўлди. Бу ҳақида Ташқи разведка хизмати хабар бермоқда.
“ТРВ га келиб тушаётган ишончли маълумотларга кўра, америкалик ҳарбийлар Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳудудларида теракт уюштириши учун “Ислом давлати”* ва “Ал-Қоида”* га алоқадор жиҳодий гуруҳлар жангариларини фаол равишда ёллашмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.
ТРВ маълумотларига кўра, америкаликлар Марказий Осиё ва Россиянинг Шимолий Кавказ ҳудудларидан бўлган жангарилар билан ҳамкорликка кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш тажрибасига эга бўлган террорчилар ҳозир Суриядаги Ал-Танфдаги Америка базасида тезкор тайёргарликдан ўтказилмоқда.
“У ерда уларга қўлбола портловчи қурилмаларни ясаш ва улардан фойдаланиш кўникмалари, шунингдек, қўпорувчилик усуллари ўргатилади. Айниқса, яхши қўриқланадиган объектларга, жумладан, хорижий дипломатик ваколатхоналарга ҳужумларни режалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.
Яқин вақтларда АҚШ Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларига кичик гуруҳларни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бундун сўнг жангарилар дипломатлар, давлат хизматчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ҳарбийларга қарши теракт уюштириши керак бўлади.
Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийлари режасига кўра, улар халқаро террористик гуруҳлар, жумладан, “Ҳизб ут-Таҳрир”*, “Жамоат Ансоруллоҳ”* ва “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”*нинг яширин кичик гуруҳлари билан билан биргаликда ҳужумлар уюштиришади.
“Биз АҚШ кучишлатар тузилмаларида ҳеч қандай ахлоқий тамойиллар қолмаганини кўряпмиз. Россияни “заифлаштириш” беъмани ғояси уларнинг кўзларини шу қадар кўр қилганки, ҳатто вашингтонлик стратеглар ўзларининг ифлос мақсадлари йўлида террорчилардан фойдаланиш мумкин деб ўйлайди”, - дейилади хабарда.
Ташқи разведка вазирлигининг алоҳида таъкидлашича, бундай ҳатти-ҳаракатлари билан АҚШ ўзини йирик халқаро террорчи гуруҳларининг сафига киритмоқда.
*Россияда тақиқланган террористик ташкилотлар
Янгиликлар лентаси
0