Туркияга юбориш учун зарур буюм ва маҳсулотлар рўйхати янгиланди

© Савдо - саноат палатасиИнсонпарварлик ёрдами
Инсонпарварлик ёрдами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2023
Oбуна бўлиш
Инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш пункти 24 соат очиқ.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Тошкентда Туркиядаги зилзиладан жабрланганлар учун инсонпарварлик ёрдамини қабул қилиш пункти 24 соат очиқ, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Таъкидланишича, Туркияга юбориш учун зарур буюм ва маҳсулотлар рўйхати янгиланди:
чодир, каравот, тўшак, кўрпалар, ухлаш учун махсус қоплар;
печ-иситгичлар, термос, қўл фонарлари, Powerbank, генераторлар;
чақалоқлар озиқ-овқат ёрмаси, болалар тагликлари, гигиена воситалари, озиқ-овқат (консервалар).
Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Софдил кўчаси 44-уй.
Вилоятлардаги манзилларни Telegram каналимиз орқали кўринг.
Янгиликлар лентаси
0