Россия ва Саудия Арабистони ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириш устида ишламоқда – элчи

© Vladimir VyatkinГосударственный флаг Российской Федерации
Государственный флаг Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2023
Oбуна бўлиш
Айтилишича, қиролликда мудофаа имкониятини диверсификация қилиш, жумладан, дунёнинг бошқа давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик географиясини кенгайтириш тарафдори бўлган кайфият кучайган.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Россия ва Саудия Арабистони ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишларни фаоллаштирди. Бу ҳақда Россиянинг Ар-Риёддаги элчиси Сергей Козлов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қиролликда мудофаа имкониятини диверсификация қилиш, жумладан, дунёнинг бошқа давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик географиясини кенгайтириш тарафдори бўлган кайфият кучайган. Унинг айтишича, Россия ҳам уларнинг ичига киради.
“Сўнгги пайтларда бу борадаги тегишли ишлар сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, икки томонлама мунтазам алоқалар, жумладан, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия-Саудия ҳукуматлараро қўшма комиссияси каби иш формати ҳам шундан далолат беради”, - деди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали нефть бозорини муҳокама қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0