Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида Тошкент ҳайвонот боғи ҳақида фильм суратга олинди

© Ташкентский зоопаркНовый вход в Ташкентский зоопарк
Новый вход в Ташкентский зоопарк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2023
Oбуна бўлиш
Кинокартинада Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар ҳақида ҳикоя қилинади.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Россия-Культура” телеканали ҳамкорлигида “Ҳайвонлар ҳақида диалоглар” илмий-оммабоп фильми яратилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, фильм 16 қисмдан иборат. У “Ҳужжатли ва кинохроникал фильмлар киностудияси” ҳамда “2В” студияси билан ҳамкорликда тасвирга олинган. Сценарий муаллифи ва режиссёр Иван Затевахин, постановкачи оператор Владимир Кокоров.
“Кинокартинада Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмдан боғ мутасаддилари, соҳа мутахассислари ва бошқалар билан суҳбатлар, диалоглар жой олган”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мазкур фильм 5 февралдан ҳар якшанба куни “Россия-Культура” телеканали орқали эфирга берила бошланган.
Янгиликлар лентаси
0