Ғарб зудлик билан Киевга қурол бермаса, Россия Украинани мағлуб этиши мумкин - Дуда

© AFP / MATEUSZ SLODKOWSKIПрезидент Польши Аджей Дуда
Президент Польши Аджей Дуда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2023
Oбуна бўлиш
Дудага кўра, Украинада одамлар бор, аммо замонавий инфратузилма йўқ.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Агар Ғарб давлатлари яқин ҳафталарда Киевга ҳарбий техника етказиб бермаса, Россия Украинани мағлуб этади. Бу ҳақда Польша президенти Анжей Дуда таъкидлади.
“Агар биз яқин ҳафталарда Украинага ҳарбий техника жўнатмасак, (Россия президенти Владимир) Путин ғалаба қозониши мумкин. У ғалаба қозониши мумкин ва биз у қаерда тўхташини билмаймиз”, - деди Польша раҳбари “Le Figaro” нашрига берган интервьюсида.
Унга кўра, Украинада одамлар бор, аммо замонавий инфратузилма йўқ.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0