Зарафшон миллий табиат боғида Қизил китобга киритилган гул очилди

© Зарафшон миллий табиат боғи Кесселринг савринжон
Кесселринг савринжон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Oбуна бўлиш
Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудларида февраль ойининг биринчи ўн кунлигидан Кесселринг савринжоннинг гуллаш даври бошлангани қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Зарафшон миллий табиат боғида Қизил китобга киритилган Кесселринг савринжон гуллари очилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.
Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудларида февраль ойининг биринчи ўн кунлигидан Кесселринг савринжоннинг гуллаш даври бошлангани қайд этилди.
© Зарафшон миллий табиат боғи Кесселринг савринжон
Кесселринг савринжон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Кесселринг савринжон
Кесселринг савринжони Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Уни йиғиш, ўсадиган жойларда чорва молларини боқиш ва ер қазиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарафшон миллий табиат боғи, Сурхон давлат қўриқхонаси ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида баҳорий гуллар очилган эди.
Янгиликлар лентаси
0