Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг жасади Фарғонага юборилди

© Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Истанбул аэропорти
Истанбул аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Oбуна бўлиш
Ҳатай шаҳрида вафот этган Андижон вилоятида туғилган 56 ёшлик ўзбекистонликнинг жасади Истанбул аэропортидан Фарғона шаҳрига юборилди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаросининг жасади Фарғонага юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳатай шаҳрида вафот этган Андижон вилоятида туғилган 56 ёшлик У.Ҳ.нинг жасади Истанбул аэропортидан Фарғона шаҳрига юборилди.
Шунингдек, бугун яна бир ўзбек оиласининг 5 нафар аъзоси зилзила содир бўлган Малатя шаҳридан эвакуация қилинди. Уларга Бош консулхонанинг табиий офат оқибатини бартараф этиш учун очилган махсус ҳисоб рақамидан авиачипталар ҳарид қилиниб Ўзбекистонга юборилди.
Маълумот учун, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 21 848 нафар, жароҳатланганлар сони эса 80 104 нафарга етди.
Янгиликлар лентаси
0