https://sputniknews.uz/20230211/turkiya-uchun-yordam-yigish-vaqtincha-toxtatildi--ozbekiston-25-ta-yuk-mashinasida-yordam-yigdi-32186850.html
Туркия учун ёрдам йиғиш вақтинча тўхтатилди – Ўзбекистон 25 та юк машинасида ёрдам йиғди
Туркия учун ёрдам йиғиш вақтинча тўхтатилди – Ўзбекистон 25 та юк машинасида ёрдам йиғди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан туркия халқи учун 25 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. 11.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-11T11:14+0500
2023-02-11T11:14+0500
2023-02-11T11:14+0500
жамият
туркия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0b/32186945_7:0:1266:708_1920x0_80_0_0_942b024c2e6ffac5d516517e75d1d745.png
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистондан туркия халқи учун 25 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Савдо- саноат палатаси хабар берди.Қайд этилишича, ўзбекистонликларнинг ёрдами билан биродар турк халқи учун керакли маҳсулотлар билан тўлдирилган 25 та юк машинасини (тахминан 550 та поддон) жўнатилди.Барча ҳудудий бўлинмалардан юклар келиб тушаётгани сабабли уларни саралаш, қадоқлаш ва жўнатишга тайёрлаш қўшимча вақт талаб этмоқда.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ва республика вилоятларида Туркияда зилзилалардан жабрланганлар учун хайрия ёрдамини йиғиш пункти очилган. Инсонпарварлик жўнатмасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташкил қилмоқда. Пунктда иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи эҳтиёж буюмларини қабул қилинди.
туркия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0b/32186945_164:0:1108:708_1920x0_80_0_0_96153b1ec2158ca4976e7d8be7c07602.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, туркия, ўзбекистон
жамият, туркия, ўзбекистон
Туркия учун ёрдам йиғиш вақтинча тўхтатилди – Ўзбекистон 25 та юк машинасида ёрдам йиғди
Ўзбекистондан туркия халқи учун 25 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистондан туркия халқи учун 25 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Савдо- саноат палатаси
хабар берди. Қайд этилишича, ўзбекистонликларнинг ёрдами билан биродар турк халқи учун керакли маҳсулотлар билан тўлдирилган 25 та юк машинасини (тахминан 550 та поддон) жўнатилди.
Барча ҳудудий бўлинмалардан юклар келиб тушаётгани сабабли уларни саралаш, қадоқлаш ва жўнатишга тайёрлаш қўшимча вақт талаб этмоқда.
"Ҳозирда инсонпарварлик ёрдамини йиғиш вақтинча тўхтатилди. Гуманитар ёрдам йиғиш қайта бошлангани ва Туркияга етказилиши зарур бўлган маҳсулотлар рўйхати яна эълон қилинади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ва республика вилоятларида Туркияда зилзилалардан жабрланганлар учун хайрия ёрдамини йиғиш пункти очилган. Инсонпарварлик жўнатмасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташкил қилмоқда. Пунктда иссиқ кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бирламчи эҳтиёж буюмларини
қабул қилинди.