Тошкентдаги айрим ҳудудларда сув таъминоти вақтинча ўчирилади

© pexels.com/Nithin PAКрупным планом фото капли воды
Крупным планом фото капли воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Oбуна бўлиш
Ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Тошкентдаги Сергили ва Янгиҳаёт туманларида 13 февраль куни сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.
Сергели тумани ер усти метроси қурилиши жараёнида диаметри 1000 мм бўлган тармоқларнинг кўчириб ўтилиши сабабли икки туманда соат 09:00 дан соат 20:00 гача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани:
"Дарё бўйи", “Файзли”, “Жалоир”, “Қипчоқ”, “Суғдиёна”, “Софдил”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Мехригиё”, "Янги Сергели", “Эзгулик”, “Мададкор”, “Зийнат”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Бунёдобод” маҳаллаларида;
Йирик саноат корхоналари, жумладан: “Rersi” заводи, “Мўътабар” ун заводи, Ғишт заводи, Керамика заводи, Божхона омбори, ОБД қозонхонаси;
Мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида.
Янгиҳаёт тумани:
“Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор”, “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Чароғон”, “Тошкент”, “Ибрат”, “Иқбол”, “Ҳумо”, "Янги Умид", "Ёрқин хаёт", “Марҳамат” маҳаллаларида;
37-сонли полклиника, 1-сонли туғруқ комплекси, Тери таносили шифохонаси, Ўликхона, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти биноси, Нон ишлаб чиқариш корхонаси, 12-сонли автобус саройи, кўтарма насос станцияси, "Грин парк" боғи, “Эврика” болалар боғчаси, металл заводи.
Ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0