https://sputniknews.uz/20230211/parranda-grippi-yangi-pandemiyani-keltirib-chiqarishi-mumkin---jsst-32187405.html
Парранда гриппи янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин - ЖССТ
Парранда гриппи янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин - ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, мамлакатлар янги пандемия эҳтимолига тайёргарлик кўришлари зарур. 11.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-11T13:15+0500
2023-02-11T13:15+0500
2023-02-11T13:15+0500
дунёда
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520364_0:158:1920:1238_1920x0_80_0_0_d979fb9a4a27f2c1f437d8f93b644f64.jpg
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Парранда гриппи янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, мамлакатлар янги пандемия эҳтимолига тайёргарлик кўришлари зарур.Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда норка, тулки, денгиз мушуги каби бир қатор сут эмизувчилар туркумига мансуб ёввойи ҳайвонларда парранда гриппи (H5N1) вируси аниқланди.Ваҳоланки, 1996 йилдан буён бу хасталик ёввойи қуш ва маҳаллий паррандалар орасида авж олаётган эди. Энди эса у сут эмизувчилар туркумига мансуб жониворларга юқаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда.Ушбу хасталик камдан кам ҳолатларда одамлар ўртасида тарқалиши қайд этилган.ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, CОVID-19 пандемияси барча учун сабоқ бўлиши керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520364_30:0:1891:1396_1920x0_80_0_0_6ad4662a959a22fb23df0a60aed8c0ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жсст
Парранда гриппи янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин - ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, мамлакатлар янги пандемия эҳтимолига тайёргарлик кўришлари зарур.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Парранда гриппи янги пандемияни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб
хабар берди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, мамлакатлар янги пандемия эҳтимолига тайёргарлик кўришлари зарур.
Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда норка, тулки, денгиз мушуги каби бир қатор сут эмизувчилар туркумига мансуб ёввойи ҳайвонларда парранда гриппи (H5N1) вируси аниқланди.
Ваҳоланки, 1996 йилдан буён бу хасталик ёввойи қуш ва маҳаллий паррандалар орасида авж олаётган эди. Энди эса у сут эмизувчилар туркумига мансуб жониворларга юқаётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Ушбу хасталик камдан кам ҳолатларда одамлар ўртасида тарқалиши қайд этилган.
“Аммо бу ҳолат келажакда ҳам фақат шундай давом этишини тахмин қилолмаймиз. Шундай экан, ҳар қандай ўзгаришларга тайёр бўлишимиз керак. Одамлар эса инфекциядан зарарланган ва касалликдан ўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур”-дейди Гебрейесус.
ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, CОVID-19 пандемияси барча учун сабоқ бўлиши керак.