Ўзбекистонда аёллар билан ишлайдиган тренерларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади

© Федерация бокса УзбекистанаМолодежная сборная Узбекистана по боксу
Молодежная сборная Узбекистана по боксу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, мамлакатда ҳотин-қизларни спортга жалб этиш қамрови янада оширилади.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда қизлар ва аёллар билан ишлайдиган тренерларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Давлат дастури лойиҳасига кўра, мамлакатда ҳотин-қизларни спортга жалб этиш қамрови янада оширилади.
Унга кўра, республика ҳудудларининг таълим ва спорт-таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида хотин-қизлар спорт секциялари кўпайтирилади.
Ҳужжат лойиҳасида шунингдек, ҳудудий спорт турлари бўйича хотин-қизлар терма жамоалар аъзоларини спорт мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларига юбориш кўпайтириш ҳам назарда тутилмоқда.
Ҳужжат қабул қилинса, қизлар ва аёллар билан ишлайдиган тренерларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
Олимпия спорт турлари бўйича барча босқичлардан ўтган ҳамда Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб бўлган ҳотин-қизларни ОТМларга имтиҳон синовларисиз қабул қилиш тизими жорий этилади.
Улар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларига, шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларига ўқишга қабул қилинадилар.
Янгиликлар лентаси
0