Енгил атлетика: ўзбекистонлик спортчи ОЧда олтин медални қўлга киритди - видео

© Миллий олимпия қўмитаси Енгил атлетика
Енгил атлетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2023
Oбуна бўлиш
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Осиё чемпионатида терма жамоанинг биринчи олтин медалига муаллифлик қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида иштирок этмоқда.
Бешкураш дастурида иштирок этган Екатерина Воронина жамоанинг биринчи олтин медалига муаллифлик қилди. У мусобақада 4386 очко тўплашга эришди.
Екатерина Воронина (Ўзбекистон) – 4386
Свапна Барнан (Ҳиндистон) – 4119
Юки Ямасаки (Япония) – 4078
Янгиликлар лентаси
0