Тадбиркорлар тоифаларга ажратиладиган мезон белгиланди

© Unsplash / Hunters RaceБизнесмен. Иллюстративное фото
Бизнесмен. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2023
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик субъектлари қатор мезонлар асосида кичик, ўрта ва йирик тоифага ажратилди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. "Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, тадбиркорлар қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилди:
кичик тадбиркорлик субъектлари:
якка тартибдаги тадбиркорлар;
микрофирмалар – таъсисчилари жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
кичик корхоналар – жами даромади йил давомида 1 миллиарддан 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 10 миллиарддан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;
йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлар.
Янгиликлар лентаси
0