Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шифокор юрак касаллигининг кутилмаган аломатларини айтди

© PaulaphotoСердечный приступ у молодого мужчины
Сердечный приступ у молодого мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2023
Oбуна бўлиш
Кардиолог Герман Гандельман оммавий телекўрсатувда юрак касаллигининг кутилмаган аломатини маълум қилди.
Шифокор ва телебошловчи Елена Малишева ва кардиолог Герман Гандельманнинг маълум қилишларича, нафас қисилиши ва оёқлар шишиши юрак соҳаси муаммоларининг аломатлари бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, нафас қисилиши ва оёқларнинг шишиши юрак етишмовчилиги ёки юракнинг қонни яхши юргизмаслигининг аломати бўлиши мумкин

“Юрак ёмон ишлаганда, қон узоқ туриб қолади ва оёққа қараб ҳаракатланади. Шу сабабли оёқлар шишиши кузатилади”, - дейди Гандельман.

Унинг айтишича, оёқ шишишида беморларга юракни УЗИ кўригидан ўтказиш тавсия қилинади. Бу кейинги даволаш муолажаларини аниқлаб бериши мумкин.
“Бундай ҳолатда биз биринчи навбатда эхокардиографиядан фойдаланамиз”, - дея қўшимча қилади Гандельман.
Янгиликлар лентаси
0