Сенат раиси Марказий Осиё давлатларининг парламентлараро форумида иштирок этмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Қозоғистонда бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.
Форумнинг биринчи куни Сенат раиси Марказий Осиё давлатлари парламент делегациялари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Шундан сўнг делегация аъзолари Туркистон шаҳридаги тарихий маданий ёдгорликлар билан танишди, шу жумладан, Ҳазрат Хўжа Аҳмад Яссавий мавзолейини зиёрат қилишди.
Маълумот учун, Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми йиғилиши 10 февраль куни бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бу жараёнда парламентларнинг ролини фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
© Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Танзила Нарбаева  - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Танзила Нарбаева  - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Танзила Нарбаева  - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Янгиликлар лентаси
0