Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон энергия бозоридаги ўзгарувчанликдан хавотирда

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ: Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон энергия бозорларининг ўзгарувчанлигидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон энергия бозорларидаги ўзгарувчанлик ва ғарблик рақобатчиларнинг “тақиқланган найранглари”дан хавотирда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти директори Александр Стерник РИА Новостига маълум қилди.

"Биз Ўзбекистон ва Қозоғистонлик ҳамкорлар билан мулоқотдамиз. Ҳаммани энергия бозорларининг ўзгарувчанлиги, рақобатчиларимиз томонидан қўлланилаётган тақиқланган найранглар, шунингдек, минтақадаги ҳароратнинг аномал тебранишлари хавотирга солмоқда. Иқтисодиёт “фаровонлиги” ва аҳоли фаровонлигига дахлдор бўлган ушбу долзарб масалаларнинг барчаси бўйича зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда. Хабарингиз бор, “йўл хариталари” имзоланган", - деди у агентликка берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, томонлар ўзаро манфаатли асосда ўзларининг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ташқи бозорлардаги позицияларини мувофиқлаштириш, жумладан, бир-бирига ва учинчи давлатларга етказиб бериш ниятида.
Аввалроқ Санкт-Петербургда Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари ҳамда “Газпром” бошқарув раиси иштирокида учрашув бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0