Президент Андижонда ташриф буюрган йиғма уй қандай технология асосида қурилган - фото
22:12 10.02.2023 (янгиланди: 14:01 13.02.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Замонавий йиғма уйларнинг деворлари заводда юқори аниқликда тайёрланади ва жойида 10-15 кунда жамланади. Батафсил Sputnik мақоласида.
ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Андижон вилоятига бўлган ташрифи чоғида тажриба сифатида қурилган йиғма уйда яшаётган хонадонга ташриф буюрган эди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев побывал в махалле Садда-таги в Андижанском районе.
Президент Шавкат Мирзиёев побывал в махалле Садда-таги в Андижанском районе.
Чиройли ва энергия тежамкор, кўринишидан оддий уйдан фарқ қилмайдиган ушбу бинолар қандай технология асосида қурилгани ҳақида Sputnik мухбири репортажида танишинг.
Қурилиш технологияси
"Дастлаб, қурилиш лойиҳаси асосида уйнинг барча енгил конструкцияли деворлари ва деталлари фабрикада ишлаб чиқарилади ва юқори аниқликда бирлаштирилади.
Кейинги босқичда, уй лойиҳасига мос шаклда бетон фундамент қуйилгандан сўнг, уйнинг ярим тайёр деталлари 10-15 кун ичида монтаж қилинади. Натижада 2 ҳафталик қисқа муддатда уй тайёр ҳолатга келади.
Мазкур лойиҳани амалга оширишда бетопан (фиберцемент), гипсокартон, пенопласт, ОСБ, стальной лист, базальт, бўёқлар, кабель, алюмин дераза ва мдф эшиклардан фойдаланилади", - ” деди лойиҳа менеджери Фаррухбек Мўминов.
© Хокимият Андижанской областиНовые дома в Андижанской области
Новые дома в Андижанской области
© Хокимият Андижанской области
Ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида, 70% қурилиш материаллари маҳаллий ишлаб чикарувчилардан 30 % қурилиш материаллари - Россия, Хитой ва Туркия давлатларидан импорт килиш кўзда тутилмокда.
“Қурилишда 30% импорт қилинадиган хомашё, рулон шаклидаги сталь лист ва бетопан(фиберцемент) Россия давлатидан импорт қилинади. Чунки Россиядан юкори сифатли сталь лист ва бетопан топиш имконияти катта ва икки давлат ўртасидаги савдо имтиёзларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 2023 йил якунига қадар ишлаб чиқаришдаги импорт улишини 15% га етказиш режалаштирилган”, деди мутахассис.
Енгил конструкцияли уйлар иссиқ ва совуқдан изоляцияси аънанавий уйларга нисбатан бир неча баробар юкори ҳисобланади. Яъни, анъанавий уйларга нисбатан иссиқликни узоқ муддат ушлаб тура олади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
Шавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
© Пресс-служба президента Узбекистана
Солиштириш учун оддий уйларнинг девор қисмида фойдаланиладиган 10 мм қалинликдаги фиберцемент берадиган иссиқлик 35-40 мм қалинликдаги бетон берадиган иссиқлик билан тенгдир.
Хавфсизлик
Енгил конструкцияли уйларда фойдаланадиган барча материаллар инсон соғлиги учун мутлақо хавфсиз бўлиб ушбу хомашёлар қайта ишланиши мумкин.
Шунингдек, уйларнинг девор қисмида фойдаланиладиган бетопан (фиберцемент) ёнғинга карши чидамли ҳисобланади. Уйдан ёнғин чиққан такдирда у эримайди, аксинча ёнғинни сўндиришга ёрдам беради. Юқори иссиқлик ва овоз изоляцияси сувга чидамли бўлиб аънанавий уйларга нисбатан сув шимувчанлиги жуда паст.
“Йиғма уйлар ташқи таъсирларга боғлик равишда (хаво шартлари) ўртача 40-50 йилга чидамли. Уйнинг хизмат қилиш муддатига шамол қор, ёмғир, намлик ва фойдаланиш шакли таъсир килиши мумкин”, деди Фаррухбек.
Аънанавий уйларга нисбатан 5-6 марта енгилроқ бўлган енгил конструкцияли уйлар 7 балгача зилзила ва 90 км\с тезликдаги шамолга бардошлилиги исботланган. Уйлар енгил ва эгилувчан ҳисобланади.
Префабрик уйнинг асосий қисмлари темир винтлар билар бирлаштирилади. Шу сабабли зилзила бўлганда уйлар букилиши мумкин, қулаб тушиш эҳтимоли анча кам. Енгил конструкцияли уйлар 3 қаватга қадар қурилиши мумкин.
Келгусида уй эгасининг хоналар жойлашувини ўзгартириш ёки қўшимча хоналар қўшиш истаги туғилиши мумкин. Бундай холатда ўзгартиришлар киритиш мумкин.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
Шавкат Мирзиёев осмотрел экспериментальные дома в Андижане
© Пресс-служба президента Узбекистана