Ўзбекистонлик аёл зилзиладан жабрланган туркияликлар учун чопон йиғмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Моҳира Султонова – Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганлар учун чопон йиғаётган ўзбекистонлик аёл.
У табиий офат тасвирга олинган видеони кўрганидан кейин уларга ёрдам беришга қарор қилган. Зилзиладан азият чекканларга оддий одамлар ҳам чопон олиб келмоқда .
“Мен шунчаки инсонийлик жиҳатидан ўйлаб қолдим: Уларда бизнинг чопонларимиз бўлганда эди. Улар чопон билан исиниб олишган бўларди. Чунки бизнинг чопонларимиз бутун танани ёпади", - дейди Моҳира Султонова.
Йиғилган чопонлар яқин орада чартер рейслар орқали Туркияга жўнатиб юборилади.
Чопонларни йиғиш ҳали ҳам давом этмоқда. Уларни Тошкентдаги “Наврўз” этнографик боғига олиб келиш мумкин
Ўзбекистонликлар қардош Туркия халқига ҳар қандай йўл билан ёрдам беришга ҳаракат қилишаётгани Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0