https://sputniknews.uz/20230210/ozbekistondan-afgonistonga-temir-yol-qatnovi-qayta-tiklandi-32168472.html
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қайта тикланди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қайта тикланди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари”нинг “Sogdiana trans” ШК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш қайта тикланди.
2023-02-10T14:45+0500
2023-02-10T14:45+0500
2023-02-10T15:00+0500
жамият
ўзбекистон
афғонистон
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20142387_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ee6a24776baa1120efcdea05ad80ddee.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Бугундан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар берди.Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтурраҳмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Sogdiana trans” ШК ўртасида “Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилди.Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари”нинг “Sogdiana trans” ШК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш қайта тикланди.Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилган эди. Бунга Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмагани сабаб бўлган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20142387_151:0:1102:713_1920x0_80_0_0_8b9335c6908c88146bc29eae00d97ebd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон афғонистон темир йўли ҳайратон маълумот
ўзбекистон афғонистон темир йўли ҳайратон маълумот
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қайта тикланди
14:45 10.02.2023 (янгиланди: 15:00 10.02.2023) Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Бугундан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари"
хабар берди. Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтурраҳмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Sogdiana trans” ШК ўртасида “Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича, янги шартнома имзолашга келишилди.
Шу билан бирга томонларнинг келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни “Ўзбекистон темир йўллари”нинг “Sogdiana trans” ШК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш қайта тикланди.
Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилган эди. Бунга Афғонистон темир йўл бошқармаси икки мамлакат ўртасидаги “ҳаракатлар режаси” бўйича келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира олмагани
сабаб бўлган.