https://sputniknews.uz/20230210/mebel-mahsulotlarini-eksport-qiluvchi-tadbirkorlarning-ayrim-xarajatlari-qoplab-beriladi-32160334.html
Мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг айрим харажатлари қоплаб берилади
Мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг айрим харажатлари қоплаб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид янги қарор имзолади. 10.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-10T13:42+0500
2023-02-10T13:42+0500
2023-02-10T13:42+0500
жамият
тадбиркор
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/12/21838557_0:240:3214:2048_1920x0_80_0_0_ee1b978b6d8030356883cacd18477a43.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг айрим харажатлари қоплаб берилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ–51-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга кўра, шу йилнинг 1 февралдан 2024 йил 1 январигача тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади.Йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар айрим харажатлари қоплаб берилади.Унга кўра корхонага инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.Шунингдек, хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши 2024 йил 1 январгача узайтирилди.Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 25 та хорижий давлатларга қиймати 10,5 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Мебель маҳсулотлари экспорти 2021 йил билан солиштирилганда 6,2 млн долларга ошган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/12/21838557_483:0:3214:2048_1920x0_80_0_0_ef64e81f7a24b5fc8a5cb5752814f451.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тадбиркор, янги қарор
жамият, тадбиркор, янги қарор
Мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг айрим харажатлари қоплаб берилади
Президент мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид янги қарор имзолади.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг айрим харажатлари қоплаб берилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ПҚ–51-сонли қарорда
назарда тутилган. Қарорга кўра, шу йилнинг 1 февралдан 2024 йил 1 январигача тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади.
Йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар айрим харажатлари қоплаб берилади.
Унга кўра корхонага инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.
2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
Шунингдек, хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши 2024 йил 1 январгача узайтирилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 25 та хорижий давлатларга қиймати 10,5 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Мебель маҳсулотлари экспорти 2021 йил билан солиштирилганда 6,2 млн
долларга ошган.