https://sputniknews.uz/20230210/markaziy-osiyo-davlatlarining-parlamentlararo-forumida-turkiston-deklaratsiyasi-qabul-qilindi-32165608.html
Марказий Осиё давлатлари форумида Туркистон декларацияси қабул қилинди
Марказий Осиё давлатлари форумида Туркистон декларацияси қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё давлатларининг навбатдаги парламентлараро форуми Самарқанд шаҳрида ўтказилади. 10.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-10T15:43+0500
2023-02-10T15:43+0500
2023-02-10T16:10+0500
сиёсат
қозоғистон
марказий осиё
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0a/32165877_0:65:1567:946_1920x0_80_0_0_afe65ca1f1a9275fccc0bc272d322c5e.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми якунлари бўйича Туркистон декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.Декларацияда парламентларнинг иқтисодий, ижтимоий, сув-энергетика, транспорт, логистика, туризм, маданий-гуманитар салоҳиятни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратиш, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари халқларининг фаровонлиги ва турмуш сифатини оширишдаги конструктив роли алоҳида таъкидланган.Форумда парламент аъзолари ҳудудлараро, трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш ва трансчегаравий сайёҳлик йўналишларини ривожлантиришга кўмаклашиш учун минтақа давлатларининг маҳаллий вакиллик органлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш масаласини ҳам кўриб чиқишди.Иштирокчиларининг фикрича, парламент аъзолари паст углеродли иқтисодиётни барпо этиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, бу борадаги халқаро лойиҳа ва дастурларни илгари суришда ўз ҳиссаларини оширишлари керак.Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева йиғилиш иштирокчиларини 2024 йилнинг биринчи ярмида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумини Самарқанд шаҳрида ўтказишга таклиф этди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0a/32165877_147:0:1408:946_1920x0_80_0_0_4d80bbac0ba3ba51497637a3b568db5d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қозоғистон, марказий осиё, ўзбекистон олий мажлиси сенати
сиёсат, қозоғистон, марказий осиё, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Марказий Осиё давлатлари форумида Туркистон декларацияси қабул қилинди
15:43 10.02.2023 (янгиланди: 16:10 10.02.2023) Марказий Осиё давлатларининг навбатдаги парламентлараро форуми Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми якунлари бўйича Туркистон декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон
хабар берди. Ҳужжатда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва Марказий Осиёнинг ўзига хос ягона маданий-тарихий маконини шакллантиришга қаратилган парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари ўз аксини топган.
Декларацияда парламентларнинг иқтисодий, ижтимоий, сув-энергетика, транспорт, логистика, туризм, маданий-гуманитар салоҳиятни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратиш, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари халқларининг фаровонлиги ва турмуш сифатини оширишдаги конструктив роли алоҳида таъкидланган.
Форумда парламент аъзолари ҳудудлараро, трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш ва трансчегаравий сайёҳлик йўналишларини ривожлантиришга кўмаклашиш учун минтақа давлатларининг маҳаллий вакиллик органлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш масаласини ҳам кўриб чиқишди.
Иштирокчиларининг фикрича, парламент аъзолари паст углеродли иқтисодиётни барпо этиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, бу борадаги халқаро лойиҳа ва дастурларни илгари суришда ўз ҳиссаларини оширишлари керак.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева йиғилиш иштирокчиларини 2024 йилнинг биринчи ярмида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумини Самарқанд шаҳрида ўтказишга таклиф этди.