Жиззахда 13 мингдан зиёд ёшларнинг бандлигини таъминлаш мўлжалланган - Шавкат Мирзиёев
14:49 10.02.2023 (янгиланди: 15:01 10.02.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачлик кластерлари раҳбарларига Жиззахдаги ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Жиззахда 13 мингдан зиёд ёшларнинг бандлигини таъминлаш мўлжалланган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи чоғида маълум қилинди.
Сафар дастуридаги биринчи манзил Пахтакор туманидаги "Пахтакор элита уруғчилиги" фермер хўжалиги бўлди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе
Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе
Хўжалик майдони 100 гектар бўлиб, шундан 80 гектарида пахта ва ғалла, қолган қисмида соя, саримсоқпиёз, беда экилган. Дала четига тут, узум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар экилган, асалари уялари қўйилган. Енгил конструкциялардан дала уйи қурилган, унинг томида қуёш панеллари ўрнатилган.
Президент ушбу уйни кириб кўрди, фермер оиласи билан суҳбатлашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе
Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе
Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачлик кластерлари раҳбарлари билан мулоқотда ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе
Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Джизакскую область с ознакомления с деятельностью фермерского хозяйства "Пахтакор элита уругчилиги" в Пахтакорском районе
“Биз нимага бойлигимиз бўлган ерни кластерларга бердик? Халққа нафи тегиши учун. Энди кластерлар ислоҳотларга муносиб бўлиб, давлат сиёсатини амалга ошириши керак. Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, корхоналар очиш ва касаначилик орқали ўз ҳудудида ишсизликни камайтириши зарур”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, мамлакатда ишсиз фуқароларга деҳқончилик учун ерлар ажратилмоқда. Жиззах вилоятида бу орқали 13 мингдан зиёд ёшларнинг бандлигини таъминлаш мўлжалланган.
“Бир пайтлар 1 гектар ерни халққа бериш мумкин эмасди. Ҳозир 200 минг гектар ажратдик. Нима учун? Одамларга даромад манбаи бўлиши учун. Энди "қарсак икки қўлдан чиқиши" керак”, дея қўшимча қилди президент.
Фермерларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.