https://sputniknews.uz/20230210/jizzax-erkin-iqtisodiy-zonasida-shu-yili-5-ta-loyiha-ishga-tushiriladi-32173705.html
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида шу йили 5 та лойиҳа ишга туширилади
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида шу йили 5 та лойиҳа ишга туширилади
Sputnik Ўзбекистон
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида 27 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратилган. 10.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-10T18:36+0500
2023-02-10T18:36+0500
2023-02-10T18:36+0500
иқтисод
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0a/32173291_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ecba5768ff3fb90a7a0ae4548a5df9a3.jpg
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида 27 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратилган. Охирги йилларда унинг фаолияти такомиллаштирилиб, бизнесга қулайлик кенгайтирилган.Мирзиёев бу ерда 2022 йил октябрида ишга тушган “Iruskon” қандолат корхонаси иш жараёни, маҳсулотларини кўздан кечирди.Корхонада Россия, Туркия, Германия ва Италия тажрибаси асосида “Deya” бренди билан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик қуввати 12 минг тонна. 100 га яқин киши иш билан таъминланган. Келгуси йил иккинчи босқич учун Германия ва Туркиядан яна 5 миллион долларлик ускуналар олиб келиш режалаштирилган. Бунинг натижасида яна 550 нафар янги иш ўрни яратилади.Иқтисодий зонадаги яна бир корхона - “Master Building Products” масъулияти чекланган жамиятида йилига 3 миллион дона қувур ва фитинг маҳсулотлари, қурилиш материаллари тайёрланади. 600 га яқин иш ўрни яратилган. Давлат раҳбари ушбу маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.“Global Optical Communication” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда йилига 85 минг километрлик оптик толали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 115 киши меҳнат қилмоқда.Президент корхоналарда маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/0a/32173291_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9af9486d0b24a6f450aa42611c6a3624.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, жиззах
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида шу йили 5 та лойиҳа ишга туширилади
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида 27 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратилган.
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида 27 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратилган. Охирги йилларда унинг фаолияти такомиллаштирилиб, бизнесга қулайлик кенгайтирилган.
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида яна 14 лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 5 таси жорий йилда ишга туширилади”, - дейилади хабарда.
Мирзиёев бу ерда 2022 йил октябрида ишга тушган “Iruskon” қандолат корхонаси иш жараёни, маҳсулотларини кўздан кечирди.
Корхонада Россия, Туркия, Германия ва Италия тажрибаси асосида “Deya” бренди билан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик қуввати 12 минг тонна. 100 га яқин киши иш билан таъминланган. Келгуси йил иккинчи босқич учун Германия ва Туркиядан яна 5 миллион долларлик ускуналар олиб келиш режалаштирилган. Бунинг натижасида яна 550 нафар янги иш ўрни яратилади.
Иқтисодий зонадаги яна бир корхона - “Master Building Products” масъулияти чекланган жамиятида йилига 3 миллион дона қувур ва фитинг маҳсулотлари, қурилиш материаллари тайёрланади. 600 га яқин иш ўрни яратилган. Давлат раҳбари ушбу маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.
“Global Optical Communication” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда йилига 85 минг километрлик оптик толали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 115 киши меҳнат қилмоқда.
Президент корхоналарда маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.